Хайрли ишлар Термиз шаҳрида давом этмоқда

27.03.2020, 11:08

Хайрли ишлар Термиз шаҳрида давом этмоқда

14-Дўстлик сайлов округига O'zLiDePдан сайланган депутат И.Б.Худойбердиев ҳамда Термиз шаҳар ҳокимлиги, нуронийлар, диний ташкилотлар вакиллари, тиббиёт ва Миллия гвардия ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи маҳаллаларда, аҳоли гавжум жойларда ва аҳоли хонадонларида бўлишди.

Тарғибот гуруҳи томонидан аҳоли орасида коронавирус пандемиясига қарши баҳамжиҳат курашиш, санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилиш ва бундай пайтларда барчамиздан вазминлик, мавжуд ҳолатни реал баҳолай олиш ва мутахассислар тавсиясига риоя қилиш талаби ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида 200 нафардан ортиқ уйида ётиб қолган кексалар ва беморлар, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди ва тиббий ёрдам кўрсатилди.

Термиз шаҳар ҳокими И.Б.Худойбердиев томонидан короновирусга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга аниқ кўрсатмалар берилиб, шаҳримиздаги барча ташкилот, корхона, давлат муассасалари, шунингдек кўп қаватли уйлар, кириш йўлаклари, болалар майдончалари, аҳоли истиқомат қилувчи хонадонлар, бозорлар ва ушбу ҳудудлардаги автомобилларда тўлиқ дезинфекциялаш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

  • Кўрилди
    1079
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+