“Ҳар қандай дардни бирдамликда ва аҳилликда енгамиз!”

27.03.2020, 11:53

 “Ҳар қандай дардни бирдамликда ва аҳилликда енгамиз!”

Бу дунёда ўзидан орттириб бировга беғараз, беминнат ёрдам кўрсатиш, ўзгалар манфаатини ўз манфаатидан устун қўйиб, хайрли ишларни қилиш жуда катта савобли ишдир. “Қўли очиқнинг йўли очиқ”, “Бирни берганга мингни беради” деган пурмаъно нақиллар юқорида айтилган фикрни тасдиқлайди. Минг шукурки, орамизда ана шундай саҳоватли инсонларнинг кўп.

Хусусан, “Ҳар қандай дардни бирдамликда ва аҳилликда енгамиз!” шиори остида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларидаги O'zLiDePдепутатлик гуруҳи аъзолари томонидан деҳқон бозорларидаги маҳсулотларининг нарҳ-наволарини кўтарилиб кетишини олдини олиш ишлари юзасидан депутатлик назорати олиб борилмоқда. Шунингдек, жойларда кам таъминланган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари, соғлиқни сақлаш воситаларидан антисептик гелллар, тиббиёт ниқоблари бепул тарқатилмоқда.

Партия фаоллари томонидан жойларда бундай хайрли ишларни амалга ошириш давом этмоқда.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    818
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+