O‘zLiDeP фаоли олтинкўллик аҳоли томорқаларига 2000 туп мевали ҳамда 3000 туп гул ва резаворлар кўчатларини тарқатди

27.03.2020, 17:49

O‘zLiDeP фаоли олтинкўллик аҳоли томорқаларига 2000 туп мевали ҳамда 3000 туп гул ва резаворлар кўчатларини тарқатди

Мазкур эзгу тадбир бутун мамлакатимизни қамраб олган “Уйда қолинг” ҳамда O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилаётган “Камбағалликни бир куч бўлиб камайтирамиз!” акциялари доирасида амалга оширилди. Тажрибали шифокор, тадбиркор Усмонжон Шокировни нафақат Олтинкўл туманида, балки вилоятда ҳам яхши билишади. Ҳар икки соҳадаги фаолияти хайрли ишлар билан чамбарчас боғлиқлигини амалда кузатиш мумкин.

Бугун коронавирус пандемияси бутун дунёнинг долзарб масаласига айланиб улгурган айни паллада тарқалишининг олдини олиш бўйича Андижон вилоятида ҳам керакли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Инфекцияни тезроқ бартараф қилиш, карантин даврида фуқаролар хавфсизлигини, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши депутатлари, ходимлари, тадбиркорларидан иборат штаб мунтазам фаолият олиб бормоқда.

Олтинкўллик У. Шокировнинг юқоридаги ташаббуси кўпчиликка ибрат бўлди. У тумандаги Кўмакай, Айшахоним, Садда маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси томорқалари учун 2000 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, 3000 туп турлигул ва резаворлар ниҳолларини тарқатиб, ҳатто уларнинг экилишида ёрдамчи кучларни ҳам жалб қилиб берди. Бу албатта айни вақтда ҳар икки акция доирасида фуқароларимизнинг бандлигини томорқаларида таъминлашга хизмат қилди. Бундан ташқари, саҳоватпеша тадбиркор шифокорлик фаолиятидан келиб чиқиб, Олтинкўл туманидаги профилактика инспекторларига ўзларига қарашли ҳудуд аҳолисига тарқатишлари учун тиббий ниқоблар ва қўлқоплар тарқатди. 

-Томорқамизга 1, 5 сотихли иссиқхона қурганмиз, - дейди Айшахоним МФЙ да истиқомат қилувчи Улуғбек Икромов. – Шу кунгача помидор ва бодринг парвариш қилгандик. Тадбиркорнинг ташаббуси билан  эндиликда гул етиштиришни ҳам йўлга қўйдик. 50 туп гул кўчатларининг берилиши айни муддао бўлди. Оила аъзоларимиз билан уйда қолиб, ҳам саломатлигимиз, ҳам хавфсизлигимиз, ҳам бандлигимиз учун ҳаракат қиляпмиз.

Юрагида шижоати, қадамида ғайрати, вужудида элга камарбасталик фазилати бўлган инсон айниқса синовли паллада билинади. У. Шокиров кабилар ўз манфаатидан халқ манфаатини устун қўя олади. Айни долзарб вазиятда халқ учун ёна билади, оловга айланади. ҳарорати билан атрофидагиларга куч, далда беради.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    703
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+