Хусусий боғчалар учун имтиёзлар

06.01.2018, 16:55

Хусусий боғчалар учун имтиёзлар

Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. 

Шу боис, давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан мазкур соҳани тубдан ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, фарзандлари тақдирига бефарқ бўлмаган ота-оналар кўнглидаги орзуларни амалга ошишига хизмат қиладиган муҳим ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Натижада мазкур соҳадаги ислоҳотлар ҳар бир оилга кириб бормоқда.

Дарҳақиқат, ўтган қисқа вақт мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги фармон ва қарорлари, шунингдек, “Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Дастури ҳамда республикада мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» асосида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди.

Боғчаларда болаларни соғлом овқатлантириш ва уларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини таъминлаш мақсадида 2018 йилдан бошлаб ҳар бир мактабгача таълим муассасасига 10-15 нафар фермерни сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бериш учун бириктирилиши, болалар боғчаларига тайёр сифатли иссиқ овқат етказиб берадиган давлат корхонасининг ташкил этилиши, “Кетринг” хизматини йўлга қўйиш механизмининг ишлаб чиқилиши фарзандларимизнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишини таъминлаш мақсадида давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликнинг ёрқин намунаси дейиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек, жорий йилда янги таълим муассасаларини қуриш, мавжудларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилиб, 107 та мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинди ва қурилди, 195 та боғча капитал таъмирланди. Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди.  Келгуси йилда ушбу соҳадаги ишлар давом эттирган ҳолда, мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жумладан, яқин 3-4 йилда барча ҳудудларда минглаб янги боғчалар қуриш, таълим-тарбия сифати ва даражасини янги босқичга кўтариш режалари белгилаб олинди.

Айниқса, давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 1 январдан бошлаб, 5 йил давомида хусусий боғчалар томонидан табиий газ ва электр энергияси учун сарфланадиган маблағнинг ярми давлат бюджети ҳисобидан қопланишини  ҳақидаги  фикрлари  ҳалқимиз, жумладан тадбиркорларни руҳлантириб юборди. Бу бир томондан тадбиркорларга берилаётган имконият бўлса, пировардида халқ манфаати кўзланган. Зеро, хусусий боғчалар учун давлат томонидан бериладиган ҳар бир имтиёз ота-оналар учун тўлов взносларининг арзонлашишига олиб келади.

Ушбу механизм Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 991-сонли қарори асосида амалга оширилади.

Қарорга мувофиқ мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг моддий тьехника базасини мустаҳкамлаш учун Давлат бюджетидан 21,0 млрд.сўм маблағ ажратилиши, таълим бўйича глобал ҳамкорлик гранти – беғараз техник кўмагидан фойдаланган ҳолда “Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида 2018 йилда  мактабгача таълим муассасалари учун жами 2 453,0 минг АҚШ доллорлик товар ва хизматлар етказиб берилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳридан ташқари ҚҚР, барча вилоятлар ва туманлар, шаҳарларда инвестиция шартларини бажариш шарти билан “ноль” қийматда биноларнинг берилиши ҳада хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг 2023 йил 1 январгача фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловнинг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан тўланиши кўрсатиб ўтилган.

Бир сўз билан айтганда, Нодавлат таълим муассасалари учун берилаётган бу каби имтиёзлар фарзандларимизнинг сифатли таълим олиши ва соғлом ўсишини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Биз депутатлар таълим соҳасидаги дастурий вазифаларимиздан келиб чиқиб, ўз ваколатларимиз доирасида қарор ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб, ўрганишлар олиб бориш, мавжуд муаммоларнинг ижобий ҳал этилишида кўмаклашиш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарасини халққа етказишга масъулмиз.

О.ЖАМОЛДИНОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    19743
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Султонбек2022-02-25 10:16:11

Шуни киска килиб йозилсаям боладику.


Бек2022-02-17 21:15:15

Саволларга жалоб куринмаяпти


Дилдора Халкназарова2021-06-26 12:28:51

Мен хам хусусий бохча очмокчиман. Давлат томонидан хаммага кулай булган худуд ва фоизсиз кредит олсам буладими.


Жахон2021-01-12 10:19:12

Ичимлик ва окова сув хизматлари учун туловлар кандай тартибда тулайдилар


Мунаввар2020-12-31 01:54:10

Кредит олишим керак уй богча очиш учун


Мунаввар2020-12-31 01:49:37

Хусусий богча очиш учун кредит олса буладими


Абдуллаева Мафтуна Сахобуддин кизи2020-12-17 10:48:37

Мен махаламизда уйимизни ёнида участкага богча куриб очмокчиман менга шу богча куришимга кандай имтиёзли кредит олсам булади. Яшаб турган уйимдан хозирча очсам янгиси куриб битиргунча шунга мебелларг кредит олсам буладими канча берилади ва фоизи канча булади. Узим ТОЧПИда мактабгача таълим йуналишида укиман


Уктам2020-09-13 21:40:12

Мен уз хисрбимдан уй богча очмокчи эдим 2019 йил декабр ойида булунгур туман мактабгача талим идорасига хужжат топширишга юордим шунаканги тускинлик килишди зурга топширдим мудира билан маслахат килмокчи эдик уни идорада умуман учрата олмадим качон борса йигтлишда дейди йорачилари одам билан тугри гаплашмайди муомила маданяти умуман йук 9 ой утди хужжат тошкетга жунатганмиз вазирликдан жавоб келмаяпди дейди конунан 10кун ичида вазирлик жавоб бериш керакку куз буйямачиликни ким киляпди вазирликми йоки тумандагиларми чекка кишлокда яшаймиз болажонларга хамма шароид килганмиз идорадагилар юиздан европа стандартларини талаб киляпди чекка кишлокда кандай европа стандарти акилга сигадтми атрофтмизда биронта болалар богчаси йок 9ойдан бери ота оналар богча очилишига ишониай куйди 9 ойдан бери идорадагилар биронтаси келиб куриб хам кетмади чекка кишлок болаларининг богчаларга бориш хакки йокми кани хакикат конунбузарларни ким назорат килади ,


Севара2020-09-02 21:30:13

Мен шахсий богча учун бинойим деярли тамирдан чикти. Богчанинг рахбарига кандай хужатлар керак ва нима ларни билиши лозим.


Хафиза2020-05-29 15:18:50

Мен хусисий богча очмокчиман. Мени уйимни орка тарафи каровсиз.шу ерни тамирлаб 1та ясли, 1та Кам таминлангалар учун,1та математика фанига,1та араб ва рус тили фанига ихтисослаштирилган богча ташкил килсам Кам таминланганларни группасини уз хисобимдан озик овкат билан таьминласам.Мен кредит олиш учун шу масала буйича кимга мурожат килсам булади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+