Расул Кушербаев: «Карантинда ходимларини ўз ҳисобидан меҳнат таътилига чиқараётган корхона ва ташкилотлар ходимларига нисбатан номардлик қиляпти»

01.04.2020, 14:30

Расул Кушербаев: «Карантинда ходимларини ўз ҳисобидан меҳнат таътилига чиқараётган корхона ва ташкилотлар ходимларига нисбатан номардлик қиляпти»

Kun.uz сайтида “Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат ва ўз ходимларига номардлик қилаётган ташкилотлардепутатлар фикри” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O'zLiDeP фракцияси аъзолари бугунги кунда долзарб бўлиб турган бир қатор масалалар юзасидан ўз муносабатларини билдиришди.

Хусусан:

– хусусий ва давлат ташкилотлари ходимларининг айни пайтда ўз ҳисобидан меҳнат таътилига чиқариб юборилаётгани қанчалик асосли?

– карантин шароитида жамиятнинг камбағал қатлами учун қандай ёрдам кўрсатилади? Бу борада Ўзбекистон ҳукумати аниқ режага эгами?

– ҳукумат қарори билан карантин шароитида амалдорларга турли йиғилишлар ўтказмаслик бўйича топшириқ берилган эди. Аммо баъзи ҳолатларда йиғилишлар ташкил қилиш ҳолати ҳамон давом этмоқда. Парламент қуйи палатаси бу борада қандай назорат чорасини ўрнатган?

– Ўзбекистонда қатъийлаштирилган карантин чоралари қўлланилмокда. Кўрилаётган ушбу чоралардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун вазият етилгандек. Бу борада парламент яқин кунлар ичида нималарни режалаштирмоқда? каби саволларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаев қуйидагича жавоб берди.

Депутат Расул Кушербаев карантин шароитида ходимларини ўз ҳисобидан меҳнат таътилига чиқариб юбораётган корхона ва ташкилотларни ходимларига нисбатан номардлик қиляпти, деб ҳисоблайди.

«Айрим идора ва ташкилотлар ходимларини шундай вақтда қўллаб-қувватлаш ўрнига ўз ҳисобларидан мажбуран меҳнат таътилига чиқариб юбормоқда. Бундай ҳолатни биз «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси ходимлари мисолида ҳам кўряпмиз.

Бу аввало ташкилотнинг ўз ходимларига нисбатан номардлиги бўлади. Демак, бу каби ҳолатга йўл қўяётган ташкилот ҳеч қачон ходимлари манфаати учун астойдил жон куйдирмайди, балки кимларнингдир фойдаси учун хизмат қилишни ўйлайди.

Энди бунинг қонуний томонларига эътибор қиладиган бўлсак. Биринчидан, ходимни мажбуран ўз ҳисобидан меҳнат таътилига чиқариб бўлмайди. Меҳнат кодексига асосан ходим ўз ихтиёри билангина ўз ҳисобидан меҳнат таътилига чиқиши мумкин.

Иккинчидан, президентнинг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонининг 18-бандида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларнинг фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари бошланғич синфлари ўқувчиларининг ота-оналарига (улар ўрнини босувчи шахсларга, васийларга, ҳомийларга) йиллик таътилдан фойдаланиш графигидан қатъи назар (шу жумладан, 6 ойдан кам ишлаганларга) йиллик таътил тақдим этилиши кўрсатиб ўтилган. Шундан келиб чиқиб, болалари боғча ёки бошланғич мактабда тарбияланаётган ота-оналарни фақатгина маблағ тўланадиган меҳнат таътилига чиқариш мумкин», – дейди у.

Кушербаевга кўра, парламент аъзолари шу каби масалаларда мурожаат қилган фуқаролар ишларини тезликда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижобий ечишга ҳаракат қилмоқда.

Вазият яхшиланиши билан эса меҳнат қонунчилигини қўпол тарзда бузган идоралар бўйича парламент эшитуви ўтказилиши мумкин.

«Очиғи, бу саволингизга мен жавоб бера олмайман. Чунки бутун парламент бу борада нимани ўйлаётганини билмайман», – дейди депутат карантин шароитида аҳолининг камбағал қатламига ҳукумат ёрдами ҳақидаги саволимизга.

 У шунингдек, ўз сайлов округи аҳолиси талабидан келиб чиқиб Янгийўл деҳқон бозорида тақчил бўлаётган картошка маҳсулоти билан узлуксиз таъминлашда бир неча бор Вазирлар Маҳкамасига чиқиб, ечим топишга ҳаракат қилаётганини ҳам қўшимча қилди.

 «Биз (депутатлар) йиғилишлар бўйича назорат ўрнатганимизни билмайман, очиғи бу ҳақида эшитмадим», – деди Расул Кушербаев  турли ташкилотлар томонидан карантин шароитида ҳам давом эттирилаётган йиғилишлар бўйича парламент назорати бор-йўқлиги ҳақидаги саволимизга жавобан.

 «Лекин жойларда йиғилишлар бўлаётгани ҳақида билиб юрибмиз. Айниқса, маҳалла раислари ва ходимларининг уйма-уй юришга мажбурланаётгани бугунги кун шароитида ҳам кулгили, ҳам ачинарли ҳол. Ҳокимлар бунинг нақадар мантиқсиз эканлигини англашлари керак.

 Тўғриси, бу ҳукуматнинг қуйи даражадаги бўғинларида яшаётган муаммо. Биз вақти келиб ҳукуматдан бунга изоҳ сўрашимиз керак», – дея қўшимча қилди у.

Расул Кушербаев Ўзбекистонда айни шароитдан келиб чиққан ҳолда фавқулодда ҳолат эълон қилиш керак ёки керак эмаслиги борасида ҳам ўз фикрларини билдирди.

«Фавқулодда вазият эълон қилиш осон иш эмаслиги аниқ. Дунёдаги кўпгина мамлакатлар карантин ҳолати бўлса ҳам бундай режим эълон қилгани йўқ. Афсуски, бундай режимга ўтиш кўп ҳолларда инсон ҳуқуқларининг оммавий бузилишига олиб келиши мумкин.

Лекин Ўзбекистон шароитида агар вазият шуни тақозо қилса эълон қилиниши керак. Билмадим, ҳозирча бунга зарурат бўлмаётгандир. Бир нарсани унутмаслик керакки, нимаики кескин чоралар қўлланилса айни пайтда бунга одамларнинг ўзи сабабчи бўлади», – деди Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан депутатликка сайланган Расул Кушербаев.

Манба: Kun.uz

  • Кўрилди
    1289
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Исроил Шодиев2020-05-13 11:41:18

Мехнат кодекси конунига узгартириш киритиб,Вазиятни хисобга олган холда,Профсоюз ташкилотларини тасирини кучайтириш керак.Хар бир корхонада профсоюз ташкилотининг ячейкаларини очиб,ишчиларнинг хукукларини химоя килишни долзарб вазифа деб белгилаш керак. Шу жараен конун асосида амалга оширилса,юкори ташкилотларга мурожаат килиш камайиши мумкин. Хозирги вактда Хусусий корхоналарнинг купайиши муносабати билан Ишчи ва Ходимларнинг хукулари кун сайин паймол этиляпти. Ишчилар билан Корхона рахбарияти орасидаги келишув хужжатсиз, огзаки келишиляпти.Рахбар ишчи ва ходимларни хохлаган вактда ишдан буйруксиз равишда хайдаб юбомокда. ПРОФСОЮЗ ТАШКИЛОТИНИ ЯЧЕЙКАЛАРИНИ ХАР БИР КОРХОНАГА ОЧИБ,УЛАРНИ ВАЗИФАЛАРИНИ КОНУН АСОСИДА БЕЛГИЛАБ БЕРИШ КЕРАК.


Улугбек2020-04-02 10:36:05

Шундок хам Вилоят хокимимиз 28.03.2020 йилдан барча мутасадди ташкилотларга мехнат таьтилини элон килдилар.


Ulugbek2020-04-02 10:31:34

Ассалому алейкум хурматли депутатлар. Мени фикрим албатта айтиб утилган изохлар жавобини топади деб, биламан чунки ташкилот рахбарлари узлари танлаб ходимни сен сен чикасан деб буйрук беришлари хакконийми ва вазирликдан буйрук деб руйкач килишдан хам тоймасликлари мумкин. Мен 33 ёшдаман, 2 нафар вояга етмаган фарзандларим бор бири 9 ойлик, бири 5 ёшга тулган. Нега ташкилот рахбари бундай вазиятда тугри иш килмадилар деб хисоблайман. Негаки менда келадиган жойи йук. Хоп кварталний тушириб берган булишса хам. Ахир бу иш ноурин деб. Ташкилот томонидан буйрук 27.03.2020 йилда чикарилди. Сиздан илтимосим шу эдики шу масалага ойдинлик киритиб беришингизни илтимос килиб колар эдим. Олдиндан рахмат сизларга. Телфон ракамим +998913401743


Икболжон 2020-04-01 22:03:15

Номини базан эшитиб турадиган бир ташкилотимиз бор. Бу ишчи ходимлар КАСАБА УЮШМАСИ Энди ишласин бу ташкилот. Ходимлар хукукини тиклашда олди каторларда туради деб уйлеман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+