O‘zLiDeP депутати “Мен оилам билан уйда қолдим” номли танлов эълон қилди

01.04.2020, 22:40

O‘zLiDeP депутати “Мен оилам билан уйда қолдим” номли танлов эълон қилди

Карантин даврида вақтдан унумли фойдаланиш, кўпроқ китоб ўқиш, уйдан чиқмаслик касаллик тарқалишининг олдини олишда энг муҳим омиллардан саналади. Зеро, бу вазият оила даврасида бўлиш, ўз билимини ошириш имкониятини яратади.

Шу маънода Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Бахромжон Рахмоналиев Олтиариқ ТВ телеграм канали билан ҳамкорликда истеъдодли ёшлар учун "Мен оилам билан уйда қолдим" номли расмлар танловини эълон қилди.

Мазкур танловдан кўзланган мақсад битта – ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни фойдали машғулотларга жалб этиш, карантин даврини хавфсиз ўтишини таъминлаш учун аҳолини заруратсиз кўчага чиқмасдан, уйда қолиб, оила даврасида вақтни фойдали ва унумли ўтказишини таъминлаш.

Танлов шартлари: Танловда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган барча ёшлар қатнашиши мумкин. Ишлар сони чекланмаган, танлов масофадан туриб ўтказилади. Расмларни @alfreganus манзилига жорий йил 5 апрель соат 12:00 гача жўнатиш лозим. Расмлар сони 3 тагача бўлиши керак. Шу билан бирга қатнашчилар ўз исмлари, ёши ва электрон манзилларини кўрсатишлари шарт.

Расмлар 1 апрелдан 5 апрелга қадар ҳар куни соат 13:00 дан 14:00 гача бўлган вақт оралиғида @OLTIARIQ_TV каналига жойлаштириб борилади.

Ғолиблар энг кўп овоз олган иштирокчилар орасидан аниқланиб, @OLTIARIQ_TV каналида ҳамда депутатнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилинади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

  • Кўрилди
    1200
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+