Озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотида муаммо йўқ

02.04.2020, 21:18

Озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотида муаммо йўқ

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамма вақт Давлат раҳбари ва Ҳукумат диққат марказида бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади.

Жумладан, 2019 йилда юртбошимиз топшириғига асосан республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини ҳамда аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга қаратилган миллий дастур ишлаб чиқилиб, бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Давлат раҳбаримиз жорий йилда парламентга мурожаатномасида ҳам бу масала юзасидан алоҳида тўхталиб ўтганлар. Хусусан, истеъмол бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш учун мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш ҳамда “даладан – дўконгача” бўлган узлуксиз занжирни яратиш юзасидан Ҳукумат ва барча даражадаги ҳокимликларга аниқ вазифалар белгиланган.

Ўзбекистонда 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгиланган. Бунда дуккакли дон, сабзавот, полиз ва картошка маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш, уларнинг етиштирилган уруғликларини сақлаш бўйича чоралар белгиланган.

Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари республикамизга куну-тун тўхтовсиз кириб келмоқда. Маҳсулотлар тезкор равишда белгиланган синов ва текширувлардан ўтказилиб, савдо шохобчаларига етказилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз ҳар қандай қалтис вазиятларда жамиятни барқарор ҳаётини, шу шумладан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада заҳираларга эга.

Шу кунларда нохолис ахборотга таянган ҳолда картошка ва айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархини сунъий ошириш ҳолатлари кўзга ташланаётганлигига ҳам гувоҳ бўлаяпмиз. Бунинг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилаяпти. Миш-мишларга умуман асос йўқ.

Карантин жорий этилган илк кунларда ўз эҳтиёжидан кўра кўпроқ маҳсулотларни ғамлашга бўлган хоҳишлари устун бўлган фуқаролар сунъий ажиотаж келтириб чиқариши кузатилди. Лекин, ҳозирда вазият барқарор, керакли амҳсулотлар бозор ва супермаркетларда етарли. Бундан ташқари, яқин кунларда эрта баҳорги маҳсулотлар ҳам бозрларимизга чиқарилади.

Бизда қонунлар билан жорий этилган тартиб ва тизим асосан ҳали қалтис вазият юзага келмасдан фуқароларининг барқарор ҳаётини таъминлаш мақсадида Давлат заҳираларини шакллантиришга мажбур. Айни пайтда бу тартиб ва тизим бизда талаб даражасида эканлигини гувоҳи бўлмоқдамиз.

Хазратқул ХЎЖАМҚУЛОВ,

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги

O'zLIDeP фракцияси депутати

  • Кўрилди
    1444
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+