Инқирозга қарши курашиш вазиятида тадбиркорларни қўллаётган Президентга суянч бўламиз!

04.04.2020, 12:52

Инқирозга қарши курашиш вазиятида тадбиркорларни қўллаётган Президентга суянч бўламиз!

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда тадбиркорликка бўлган эътибор йилдан йилга ортиб бормоқда. Бу масалада, айниқса, кейинги вақтда умуман оқсоқлик кузатилмаяпти. Айни синовли паллада ҳам мазкур йўнилишдаги имтиёзлар ортса ортдики, асло камаймади ёки тўхтамади. Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 3 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланди. Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида, албатта, мана шундай ташаббус тадбиркору ишбилармонларимизга жуда зарур эди. Масалан, халқаро экспертларнинг ўрганиши натижалари шуни кўрсатдики, пандемия дунё иқтисодиётига 2 триллион доллардан зиёд зарар етказиши кутилмоқда. Негаки, бутун жаҳонда энг тезкор савдо алоқалари, қанчалаб хизмат кўрсатишлар маълум муддатга тўхтади. Нечалаб иш ўринлари музлатилди. Худди шундай муаммолар республикамизга ҳам таҳдид солди. Бунинг салбий таъсирини олиш мақсадида Юртбошимиз томонидан зарурий чоралар белгиланди. Хусусан, айни вазиятда қабул қилинган қарор ва фармонларда бизнес тузилмаларига кўплаб имконият ва преференциялар берилди. Куни кеча ўтган йиғилишда ҳам тадбиркорлик субъектлари, корхоналарнинг изчил ишлашига кўмаклашиш мақсадида барча имконият ва заҳираларни тўла сафарбар этиш шартлигини таъкидладилар. Бу, албатта, мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини сақлаб қолиш деганидир. Аслида ҳам халқни шундай имтиҳонли бир вазиятда зарур истеъмол товарлари, озиқ-овқат, дори ва гигиена маҳсулотлари билан таъминлаш тадбиркорларнинг, фермерларнинг долзарб вазифасига айландику!

Президентимиз йиғилишда яна бир кўплаб фуқароларимизни саросимага солаётган мавзуга алоҳида тўхталганларидан мамнун бўлдик. Юртимиздаги мавжуд 358 та деҳқон бозорлари ва улардаги “Элга хизмат” корхоналари биргаликда эндиликда маҳаллаларда ҳам соддалаштирилган кўчма савдони йўлга қўйилиши бўйича топшириқ бердилар. Бу айни вазиятда ижтимоий тармоқларда кенг шов-шувларга сабаб бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг сунъий оширилиб олинмаслигини бартараф этади. Қолаверса, бугунга келиб халқимиз ихтиёрида 4,5 миллион томорқа хўжалиги борлиги, хадемай улардан ҳам ҳосил олина бошлаши, бу эса одамларга қўшимча даромад, аҳолига ризқ эканлигини таъкидладилар. Дарҳақиқат, бу томорқадан маҳсулот сотиб олувчиларга карантинга амал қилган ҳолда эркин ҳаракатланишлари учун шароит яратишдир.

Сарбоннинг қанчалик одиллиги, халқпарварлиги, айниқса, синовли кунларда яққол намоён бўлади. Бу биз Ўзбекистон халқи пандемия хавф сола бошлаган илк кунлардаёқ дилдан ҳис қилдик. Президентимизнинг оқилона сиёсатлари сабаб оғир вазиятда ҳам дастурхонларимиз тўкин, иқтисодиётда узилиш бўлмаяпти. Тадбиркорликда муаммолар юзага келмаяпти. Энди мана шундай оқил сарбонга муносиб карвон бўлиш, синовли кунларни биргаликда енгиш олижаноб халқимизнинг вазифасидир!

Азиз юртдошлар! Бугунги синовли даврда Президентимиз томонидан қабул қилинаётган мана шундай Фармон, қарорлар ижросини таъминлашда елкадош бўлайлик. Келинг, биргаликда бир куч бўлиб айни вақтда тадбиркорликда юзага келаётган муаммоларни мазкур видеоселектор йиғилишда таъкидланган меъёрлар асосида бартараф қилишда давлатимиз раҳбари бошлаб берган йўлда собит бўлайлик.

Одинахон ОТАХОНОВА, 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    679
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+