Тезкор, аниқ тизимли ишларнинг барчаси халқимиз розилиги учун

04.04.2020, 19:35

   Тезкор, аниқ тизимли ишларнинг барчаси халқимиз розилиги учун

Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус балоси сақланиб турибди. Уни олдини олиш бўйича мамлакатимизда зарур бўлган барча чора-тадбирдар ишга солинаяпти. Президентимиз томонидан қабул қилинган “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда коронавирус пандемияси бўйича халқимизга мурожаати мамлакатимизда бу хасталикнинг бугун ОАВ орқали гувоҳи бўлиб турганимиздек, Европадаги айрим давлатлардаги каби нихоятда аянчли ва оғир келишининг олдини олишга муҳим ўрин тутмоқда.

Айтиш жоизки, мазкур фармон энг аввало халқимизни, тадбиркорларни ўйлантирётган барча масалаларга атрофлича жавоб беради. Фармоннинг мазмун-моҳияти тўлалигича ушбу масалаларни оқилона ҳал этишга қаратилганини таъкидлаш ўринлидир. Хусусан, 2020 йил якунига қадар ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарлари – жами 20 турдаги, жумладан, 13 та озиқ-овқат ва 7 турдаги гигиена маҳсулотлари импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмайди.

Туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилади. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга туширилади.

Коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмайди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур фармон билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларинининг оғирини енгил қилишга қаратилган айни пайтда долзарб бўлган имкониятлар яратилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, фақатгина иқтисодий жихатдан бақувват, ушбу ишларга қурби ва имконияти етадиган давлатларгина ўз зиёнига бўлсада, аҳоли ва тадбиркорларга ана шундай имтиёзларни тақдим эта олиши мумкин.

Бизнинг вазифамиз ушбу фармондан келиб чиқадиган вазифаларни партиямизнинг асосий электорати бўлган тадбиркорларга оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар имкониятларидан унумли фойдаланиб, тушунтиришимиз керак. Бу борада барча O’zLiDeP фракцияси аъзоларини фаолликка чақираман.

Кўпни кўрган халқимизни эса Президентимиз томонидан жамиятимиз равнақи ҳамда халқимиз розилиги учун амалга ошираётган тезкор, аниқ тизимли ишларни фаол қўллаб-қувватлашга чорлайман.

Дилбар УСМОНОВА

Олий Мажлис Қонучилик палатасидаги

O’zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    656
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+