O'zLiDeP фаолларининг ташаббуси билан Навоийда ҳам "Дезинфекция туннели" ўрнатилди

06.04.2020, 12:00

O'zLiDeP фаолларининг ташаббуси билан Навоийда ҳам

Мазкур янгилик “KARMANA GOLDEN EGGS” МЧЖ раҳбари Азиз Сувонов ҳамда “EXPORT FISH PRODUCT” МЧЖ директори Обид Саидовлар ташаббуси ва саъйи ҳаракати билан ҳар томонлама қулай ва замонавий услубда тайёрланди. Бу ҳақда Навоий вилоят ҳокимлиги хабар қилди. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу тадбиркорлар  айни синовли кунларда ўзларининг эзгу амаллари билан Навоий ва Кармана шаҳридаги эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаб, бир қатор хайрия акцияларини ўтказишган эдилар. 

- Бутун дунёга таҳдид солаётган коронавирус инфекциядан ҳимояланиш муаммоси шунчаки оддий гап эмас. Мазкур жараёнда изланиш ва ўрганиш давр тақозоси. Биз ҳам ушбу дезинфекция туннелини бир қатор мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, тайёрладик, - дейди Азиз Сувонов. - Ушбу туннелдан ўтган фуқаронинг усти-боши дезинфекция қилинади. Бундан ташқари туннелда қўл ювиш учун антисептик воситалар ўрнатилган. Дезинфекция туннели шаҳарнинг пиёдалар серқатнов ҳудудларида санитария-гигиена хавфсизлик таъминлаш мақсадида ўрнатилди. Тадбиркорлар хомийлиги туфайли ундан фуқаролар мутлақо бепул фойдаланишмоқда. Шунингдек, мазкур мосламага шу пайтга қадар ўнга яқин буюртмалар берилди.

Аввалроқ Хоразмда (УРГАНЧ ВА БОҒОТДА) депутатларимиз ташаббуси билан шундай туннеллар ўрнатилган эди.

  • Кўрилди
    1246
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бехзод Кучкоров2020-04-08 13:02:38

Ажойиб шундай синовли дамларда ташаббускор тадбиркорларимизнинг бундай ишлари тахсинга лойик


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+