Биргаликда биз кучмиз...

06.04.2020, 17:11

Биргаликда биз кучмиз...

Бугун дунёнинг барча бурчакларида таҳликали бир Коронавирус деган шарпа кезиб юрибди. Кезганда ҳам, кўринмас қўли билан инсонларнинг ширин жонига чанг солмоқда. Айни дамда бутун республика бўйлаб карантин эълон қилинган. Албатта, ҳозирда кўпчилик фуқаролар масофадан туриб фаолиятини давом этяпти. Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда оиламиз, фарзандларимиз уйда онлайн дарслар олишяпти. Биз тадбиркорлар халқимизнинг дастурхонида озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда ўз ҳиссамизни қўшяпмиз.

Халқимизнинг қалбида бир ишонч борки, бу синовлардан талафотсиз ўтиш умиди – Аллоҳнинг марҳамати, давлат раҳбарининг оқилона сиёсати, миллат бирдамлигига ишончдир. Давлатимиз раҳбарининг биргаликда коронавирусни енгамиз, деган қатъий ишончи юртимиз аҳлига ҳам катта матонат бахш этмоқда.

Давлатимиз раҳбари ушбу пандемияга қарши курашишни “ўзига хос жанг майдони”га қиёслагани бежиз эмас. Бу майдонда чинакам фидойилар, марду майдон шифокорлар илк зарбани қабул қилишга мажбур бўлмоқда.

Президентимиз раислигида ўтказилган селекторда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, мазкур масалада чиқарилган фармон биз тадбиркорларга янада умид уйғотди. Очиғини тан олайлик, бу қийин даврда озиқ-овқат соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг мақсади эртанги кунга ишончи ва халқимиз билан синовли кунларда уйида бехавотир дастурхон атрофида оила аъзолари билан жам бўлиб ўтиришини таьминлашдан иборат.

Халқимиз дастурхонини маҳсулотлар билан таъминлашда тадбиркорларнинг ҳиссаси катта деб уйлайман. Бу синовли даврда корхонамизнинг омборидаги озиқ-овқат захираларини ўз нархларда халқимиз дастурхонига етказиш бу бизнинг вазифамиз. Айни вазиятда шов-шувларга сабаб бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг сунъий ошиб кетмаслиги йўлида хизмат қилишимиз даркор. Халқни шундай имтихонли бир вазиятда зарур истеъмол товарлари, озиқ-овқат, дори ва гигиена маҳсулотлари билан таъминлаш биз тадбиркорларнинг, фермерларнинг долзарб вазифаси бўлиб қолди. Президентимиз корхоналарнинг изчил ишлашига кўмаклашиш, барча имконият ва захираларни тўлиқ сафарбар этиш зарурлигини таъкидлаб уларга берилган солик имтиёзлари ҳамда кредит олган корхоналарига таътил бериш бу тадбиркорларни бу қийин вазиятдан эсон омон ўтиб кетиш учун берилган имкониятлардан биридир. Бизларга яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланишимиз ва ишончни оқлашимиз керак.

– Битта корхона фаолиятини тўхтатишига ҳам “фавқулодда ҳолат” деб қаралиши керак. Чунки бу корхоналар қанчадан-қанча иш ўринлари ва оилалар даромадини таъминламоқда. Ҳозир синов даври. Тадбиркорларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, мушкулини осон қилиш ва барча зарур шароитларни яратиб бериш ҳозирги пайтда ҳар доимгидан ҳам муҳим, – деб таъкидлади давлат раҳбари йиғилишда. Халқимиз ўз тарихида қандай оғир табиий офатларни кўрган бўлмасин, Қодир Оллоҳнинг марҳамати билан, ўзининг куч-қудрати, вазминлиги ва донишмандлиги орқали уларнинг барчасини енгиб ўтган. Халқимиз ва биз тадбиркорлар жипслашиб, бу кунларни албатта, енгамиз, бунинг учун эса мустаҳкам ирода керак. Синовли кунларда халқимиз билан биргамиз. Яратганнинг ўзи халқимизни ва бутун инсониятни бу офатдан тезроқ озод қилсин, барчамизни ўз паноҳида асрасин!
Биргаликда биз кучмиз!

Мамлакат СОДИҚОВА,
 
O'zLiDeP фаоли, тадбиркор
Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    509
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+