Фармон оғир дамларда ўзимизга бўлган ишончни оширди

07.04.2020, 17:51

Фармон оғир дамларда ўзимизга бўлган ишончни оширди

Бугун мураккаб кунларни бошимиздан кечираяпмиз. Нафақат биз, балки бутун жахон кутилмаган дард билан курашаяпти.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, баъзи бир ҳориж мамлакатларида юз бергани каби аҳоли ҳамда иқтисодиёт таянчи бўлган тадбиркорлар ўз ҳолига ташлаб қўйилмади. Тадбиркор сифатида шу кунларда буни тўла хис этмоқдаман. Айниқса, Президентимизнинг “Короновирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ўзимизга бўлган ишончини оширди. Зеро, тадбиркорни эртанги кундан кўнгли тўқ бўлмаса, ҳукуматни мададини хис этмаса иши олдинга эмас орқага кетиши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.

Синовли кунларда тадбиркорларни ўйлаб ўз вақтида қабул қилинган Фармонга кўра эндиликда туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилади. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга туширилади.

Коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмайди. Қолаверса, карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади. Яна эътиборли жихати, тушуми жорий йилнинг биринчи чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайган кичик бизнес субъектларига 2020 йил 1 октябрга қадар айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни кечиктириш ҳуқуқини тақдим этилмокда.

Бундан ташқари, карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилди.

Эл бошига иш тушган бир пайтда бизга давлатимиз раҳбари ташаббуси билан алоҳида ғамҳўрлик кўрсатилаяпти. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу ишга ҳамма давлатлар қўл уравермайди. Фақатгина оқилона иқтисодий сиёсат юритаётган, иқтисодий жихатдан бақувват давлатларгина зарар кўрсада, оғир дамларда тадбиркорларини яккалатиб қўймайди.

Яратилаётган имкониятларни юксак қадрлаб, кўпи кетиб ози қолган карантин даврида ҳукуматимизга камарбаста бўлмоғимиз шарт.
Шундан келиб чиқиб, мен раҳбарлик қилаётган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада айни пайтда тиббий ниқоблар тайёрланмокда. Биз ушбу синовли кунларда халқимиз саломатлиги, коронавирус пандемиясини тезроқ даф қилиш борасида қўлимиздан келганча меҳнат қилишга тайёрмиз.

Доно, кўпни кўрган ҳамюртларимизни эса уйда қолиб карантин қоидаларига қатъий риоя қилишга чақираман.

Шохиста Мадиярова,

Халқ депутатлари Ангрен

шаҳар кенгаши депутати

  • Кўрилди
    307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+