Депутатнинг мурожаати: Тезкор чора-тадбирларнинг амалий натижаси (ВИДЕО)

07.04.2020, 17:53

Депутатнинг мурожаати: Тезкор чора-тадбирларнинг амалий натижаси (ВИДЕО)

Мамлакатимиз Президентининг шу йил 3 апрелда Ўзбекистон халқига қилган навбатдаги мурожаатини эшитдик. Айни пайтда биз, депутатлар унда билдирилган асосли фикрлар, чуқур таҳлилий мулоҳазаларни кенг мушоҳада қиляпмиз. Ўзимизга, иш фаолиятимизни самарали ташкил этишда хулосалар чиқаряпмиз. 

Очиғи, бугун ҳар бир халқ вакили олдида катта масъулият бор. Буни чуқур ҳис этган ҳолда, ўз сиёсий иродамизни намоён этишга, қатъий позициямизни билдиришга, ташаббус, фидойилик кўрсатишга бор имкониятимизни ишга солишимиз зарур ва шарт. У ҳам бўлса ҳозирги синовли кунларда халқимизга елкадош бўлиш, бу бало-ю, офатга қарши ўз жонини таҳликага қўйиб бўлса-да, курашаётган жонкуяр ва олижаноб шифокорларимизни қўллаб-қувватлаш, юзага келган вазиятни кенг жамоатчиликка тўғри етказиш муҳим вазифаларимиздандир.

Парламент қуйи палатаси ҳам айни вақтда карантин қоидаларига амал қилмоқда. Шу билан бирга, иш фаолиятини тўхтатмаган ҳолда, онлайн форматга ўтди. Бу эса халқаро мутахассислар томонидан эътироф этиляпти. Мана масалан, куни кеча Буюк Британиянинг нуфузли сиёсий тадқиқотлар институти директори Адам Хук ҳам ўзининг Твиттерида Ўзбекистон парламенти ҳаттоки, АҚШ ва Буюк Британия парламентларидан аввалроқ онлайн режимга, масофадан туриб ишлашга ўтганлигини алоҳида эътироф этди. Буни, шубҳасиз, кўрилаётган тезкор чора-тадбирларнинг амалий натижаси, дейиш мумкин.   

Албатта, биз, депутатлар яратилган бу имкониятдан оқилона фойдаланган ҳолда, сайловчиларимиз билан онлайн мулоқот қиляпмиз. Уларни коронавирус пандемияси шароитида карантин қоидаларига, юқори гигиенага асосланган кундалик турмуш тарзига, шифокорлар тавсияларига қатъий риоя қилишга чақиряпмиз. Чуни оиламиз, жамиятимиз саломатлиги, энг аввало, ўзимизга боғлиқ.

Бобур БЕКМУРОДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    1036
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+