12-Яланғоч сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Мелибоев Жамолиддин Абдисалимовичнинг мурожаати

07.04.2020, 19:23

12-Яланғоч сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Мелибоев Жамолиддин Абдисалимовичнинг мурожаати

Ҳурматли ватандошлар!

Деярли бутун дунёни қамраб олган COVID-19 – коронавирус пандемияси, афсуски, юртимизга ҳам кириб келди ва осуда ҳаётимиз ҳамда бунёдкорлик ишларимизга ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Мамлакатимизнинг бу синовдан муваффақиятли ўтиб олиши учун лозим барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, муҳтарам Президентимиз томонидан коронавирус келтириб чиқараётган муаммоларни бартараф этиш, бу жараёндан иложи борича кам талофат билан ўтишни таъминлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинмоқда.

Бугунги вазият тақозосига кўра, пандемияга қарши курашда гигиеник ва тиббий чоралар билан бирга, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, юксак тафаккур, қатъий интизом, сабр-тоқат ва улкан масъулият кўрсатишимиз лозим.

Ҳар биримиз касалликни жамоамизга, оиламизга олиб кирмасликка масъул ва жавобгармиз. Аҳоли ўртасида ваҳима ва саросима гапларни тарқатишга йўл қўймаслигимиз лозим.

Ушбу синовли кунларда фарзандларимиз билан бирга масофадан таълим олиш, китоб ўқиш, уй ва баҳорги юмушларни бажариш орқали оиламиз фаровонлиги ва ватанимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган бўламиз.

Азиз юртдошлар!

Бир-биримизни асраб-авайлайлик. Шундагина бу синовли кунларни биргаликда енгиб ўтамиз.

  • Кўрилди
    555
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Усманов2020-04-08 00:03:10

Хамма чегараларди ёпиш керак тамом


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+