Сурхондарёда бўлиб ўтган O‘zLiDeP сайёр қабулларида 213 мурожаат ҳал қилинди
08.01.2018, 17:02

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими ўтган 2017 йилда вилоятнинг барча ҳудудларида сайёр қабуллар ташкил этди. Сайёр қабулларда фуқаролар томонидан 267 та мурожаат келиб тушди. Жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик масалаларида 32 та, фермер хўжаликлари фаолиятига доир 20 та, банк, молия ва кредит ажратиш масаласида 20 та, ҳуқуқий йўналишда 18 та ва ижтимоий соҳага оид 177 та мурожаат муҳокама этилди.
Аҳоли томонидан йўлланган ҳар бир мурожаат O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимлари ва депутатлар томонидан атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилди. Хусусан, мурожаатларнинг 213 таси сайёр қабуллар жараёнида қаноатлантирилган бўлса, 5 та мурожаат ассосиз бўлганлиги учун рад этилди. 37 та мурожаат тегишли идораларга йўналтирилган бўлиб уларнинг натижаси назоратга олинди. Айни вақтда эса 12 мурожаат ечими бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Таъкидлаш керакки, бу каби сайёр қабуларни жорий 2018 йилда ҳам давом эттириш режалаштирилган. O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ана шундай қабуллар орқали аҳолининг партиямизга бўлган ишончни янада мустаҳкамлашни фаолиятининг устувор йўналиши деб ҳисоблайди.
Зиёда ҚОДИРОВА,
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят
Кенгаши ходими
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатликка номзод А.Шодмонов сайловчилар билан учрашди
05.12.2019, 17:52
-
Минтақа тараққиётининг таянч нуқтаси
05.12.2019, 16:07
-
Актам Хаитов Асака туманидаги кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишди
05.12.2019, 12:15
-
O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов андижонлик сайловчилар билан учрашди
05.12.2019, 10:00
-
Ваъда ваъдалигича қолиб кетмоқда. Мутасаддилар ваъдасини унутдими?
05.12.2019, 09:57
Фикрингизни қолдиринг