Депутат мурожаати: Синовни енгиб ўтиш ҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ
08.04.2020, 17:21
Шу кеча кундузда инсоният ўзини ва яқинларини коронавирус балосидан асраш учун курашмоқда. Касалликнинг ҳозирча давоси топилганича йўқ.
Уни фақатгина тўғри қабул қилинган қарорлар, кучли тартиб-интизом, тозаликка қатъий риоя қилиш, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик билан тўхтатиб қолиш мумкинлиги бот-бот таъкидланмоқда.
Мамлакатимизда ҳам давлатимиз раҳбари бошчилигида ушбу долзарб тамойилларга сўзсиз амал қилишга қаратилган зарур чора-тадбирлар татбиқ қилиняпти. Айниқса, Президентимиз тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерларга елкадош бўлиб, уларга қатор имтиёзлар, имкониятлар тақдим қилганлигини алоҳида эътироф этиш ўринлидир.
Ушбу хасталикни енгиб ўтишда ҳамжихатлик, бирдамликни, кенг тафаккур орқали белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилишни тақозо этмоқда. Зотан, тиббиёт қанчалик ривожланган бўлмасин, давлат бунга қанча-қанча маблағ ажратмасин, агарда тартиб-интизомли бўлиб, карантин қоидаларига риоя этмасак, барча кўрилаётган чоралар, пандемияга қарши курашиш учун жалб этилган фидойи инсонларнинг меҳнати беҳуда кетиши мумкин.
Азиз юртдошларим, оиламиз, фарзандларимиз, эл-юрт тинчлиги учун уйда қолайлик. Сиздан имкон қадар карантин даврида уйдан чиқмасдан яқинларингиз ёнида бўлишингизни сўраймиз. Давлат раҳбари томонидан имзоланган фармонлар, қарорлар, аниқ белгиланаётган чора-тадбирларга қатъий амал қилган ҳолда, коронавирусни ортиқча талофотларсиз енгиб ўтиш ҳар биримизга боғлиқ эканлигини асло унутманг.
Барно МИРЗАМОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг