Депутат: тиббиёт коллежлари Жамоат саломатлиги техникумларига айлантирилади

08.04.2020, 17:25

Депутат: тиббиёт коллежлари Жамоат саломатлиги техникумларига айлантирилади

Куни кеча Президентимиз “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Мазкур қарор тиббий-санитария ходимларини касбий ривожлантириш тизимини яхшилаш, соҳада етук ва чуқур билимга эга кадрларни замонавий таълим стандартлари асосида тайёрлаш, тиббиёт ташкилотлари, айниқса, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлаш, тиббиёт таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг мавқеини ошириш мақсадида қабул қилинган муҳим тарихий ҳужжатдир.

Ушбу қарорнинг аҳамиятли жиҳати шуки, унга кўра 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47та тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилади ва унинг битирувчилари тиббиёт олий таълим муассасаларининг 2-курсидан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ушбу ҳужжатда муҳим масалаларнинг ечими кўрсатиб ўтилгани катта амалий аҳамиятга эгадир. Хусусан, у билан Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади. Энг муҳими, ҳудудларнинг шифокорларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тиббиёт олий таълим муассасалари бакалавриатнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Касбий таълим (даволаш иши)” таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасидаги мақсадли қабул параметрлари туман (шаҳар)лар кесимида шакллантирилади.

Яна бир муҳим масала, қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб таълим босқичидан қатъи назар, 2-иловага мувофиқ чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларига (мутахассислик фанларни “қониқарли” баҳога ўзлаштираётган талабалардан ташқари) Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик стипендиясига базавий стипендия миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади.

Шунингдек, давлат тиббиёт муассасаларининг халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингидаги тиббиёт йўналишида биринчи 200 ўринни эгаллаган олий таълим муассасаларида клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган, шунингдек, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган ходимлар лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Шу ўринда бугун шифокорларнинг халқимиз саломатлиги йўлида йўлида туну кун қилаётган меҳнатларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шундай экан, биз ҳам уйда қолиб, соғлом турмуш тарзига риоя қилган ҳолда касалликни олдини олишда уларга ёрдам берайлик. Президентимиз атрофида жипслашиб, оиламиз ва фарзандларимизни бу офатдан асрайлик. Зеро, биз сиз билан қалбан баргамиз. Уйда қолинг!

 Нигора  ҚУТЛИМУРАТОВА,

 Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    1054
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Манзура Дадаева Абдуразаковна2020-04-09 15:03:12

Олий Мажлис депутати УзЛиДеП фракциями аьзоларининг бу тушунтиришлари оддий сайловчиларни жуда хам сухим деб хисоблайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+