Депутат Мадина Баратованинг сайловчиларга мурожаати
08.04.2020, 21:54
Ассалому алейкум азиз ҳамюртлар!
Бугун бутун дунё мураккаб ва таҳликали вазиятни яшамоқда. Бундай пайтда ҳар бир инсон ўзининг даҳлдорлиги, сабри, жасорати билан юрт равнақи, халқ фаровонлиги ва келажаги учун ҳисса қўшиши керак.
Бироқ, эътиборсизлик, бепарволик, сабрсизликка йўл қўяётган, ҳеч бир зарурият ва эҳтиёжсиз ҳам кўчага ошиқаётган, бу билан ўз ҳаётини, оиласи, яқин инсонлари, бутун жамиятни хавф остига қўяётган юртдошларимиз ҳам кузатилмокда.
Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан пандемияга қарши қаттиқ чоралар кўрилаётган бундай вақтда дунёқарашимизни ўзгартириб, намуна бўлишимиз, уйда ўтириб, тартиб-интизомга риоя қилиб, ўзимизга ва жамиятга фойда келтиришимиз лозим.
Огоҳлик ва тартиб-интизом билан оиламиз бағрида қолиб, касалликни бирга енгамиз. Илтимос, уйда қолинг!
Мадина БАРАТОВА,
Олий Мажлис Конунчилик
палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг