Жипслик ва якдиллик билан ҳар қандай муаммога ечим топса бўлади

09.04.2020, 15:47

Жипслик ва якдиллик билан ҳар қандай муаммога ечим топса бўлади

Ҳозирги кунда коронавирус инфекцияси бутун дунёда энг глобал муаммога айланди. Мамлакатимизда ҳам бу инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича изчил ишлар амалга оширилаётир.

Президентимиз ва ҳукумат томонидан аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча имкониятлар сафарбар этилаётганлигига гувоҳ бўляпмиз. Кўрилаётган чораларнинг беҳуда бўлишига йўл қўймаслик ҳар биримизга боғлиқ эканлигини унутмайлик. Ўзимиз ва яқинларимизни бу балодан асраш — фуқаролик бурчимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз ва қолаверса, Ватанимиз олдидаги масъулиятимиздир.

Аввало, карантин даврида уйдан чиқмаслик вирус тарқалишининг олдини олишда асосий омиллардан бири эканлигини доимо ёдда тутишимиз керак. Аксарият юртдошларимиз бунга тўлиқ амал қилмоқда. Аммо, карантин қоидаларни бузган шахсларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилган бўлишига қарамасдан аҳоли орасида бу чора-тадбирларни жиддий қабул қилмаётган шахслар ҳам учраётгани кишини ташвишга солади. Лоқайдлик ва масъулиятсизлик билан қадрлиларимизга тузатиб бўлмас зарар етказиб қўймайлик.

Жипслик, якдиллик билан ҳар қандай муаммонинг ечимини топиш мумкин. Шундай экан, уйда қолинг! Биргаликда биз катта кучмиз!

Абдулло АСЛОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

OzLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    219
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+