Депутат Нуриддин Султоновнинг сайловчиларга мурожаати

09.04.2020, 15:52

Депутат Нуриддин  Султоновнинг сайловчиларга  мурожаати

Айни пайтда дунёнинг кўплаб давлатлари қатори халқимиз ҳам синовли дамларни бошдан кечирмоқда. Бундай мураккаб вазиятда муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона ва тадбирли сиёсатга ҳар биримиз гувоҳ бўлиб турибмиз.  

Инқирозли ҳолатларни олдини олиш, вирус билан курашаётган фидоий тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш, айниқса, хориждаги ватандошларимизни чартер рейслар орқали юртимизга олиб келиниши халқпарвар Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бўлаётганлигини тўлиқ тушуниб турибмиз. Демак, халқимиз бошига тушган бу синовдан энг аввало, тушкунликка тушмай, бу имтиҳонни бирдамликда, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда енгиб ўтмоғимиз зарур.

Минг афсуски, бугунги кунда кўрилаётган чораларни тўғри тушунмай ўзини ва яқинларини, шунингдек, ўзгалар соғлиғини хавф остига қўйиб, карантин қоидаларини бузаётган юртдошларимиз учраб турибди.

Азиз юртдошларим, ака-ука ва опа-сингилларим, бугунги синовли кунларда юртбошимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатга елкадош бўлиб, белни маҳкам боғлаб, жипслашиб, аҳил ва бирдамликда қўйилаётган талабларни амалдаги ижрочиси бўлайлик. Ҳар биримиз касалликни жамоамизга, оиламизга олиб кирмасликка масъул ва жавобгармиз. Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Уйда қолинг!

 Нуриддин  СУЛТОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

 палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    339
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+