Озиқ-овқат хафвсизлигини таъминлаш барчамизга боғлиқ

09.04.2020, 21:44

Озиқ-овқат хафвсизлигини таъминлаш барчамизга боғлиқ

Бугун коронавирус пандемияси дунё мамлакатларида аҳолини сифатли  озиқ-овқат билан таъминлаш масаласини кун тартибига қўймоқда. Мамлакатимизда ҳам оғир дамларда аҳолимизни сифатли, арзон озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш масаласи ҳар қачонгиданда долзарб масалага айланган.

Албатта бу борада кейинчалик қийинчиликка дуч келмаслик, ички бозорда нарх-навони мўътадиллигини таъминлаш кўп жиҳатдан оқилона қарорларни қабул қилишга, зарур амалий чора-тадбирларни  белгилашга бевосита боғлиқ.

Президентимиз раислигида шу йилнинг 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида бу борада аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Аввало бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтсам. Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички талабни тўлиқ таъминлаш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини ошириш учун катта резерв ва имкониятлар мавжудлиги алоҳида таъкидланди. Уйлайманки, бу факт  барчамизга бирдек таскин беради. Колаверса, ушбу фикрлар замирида халқимизга, миришкор деҳқонларимизга бўлган жуда катта ишонч мужассам десак, муболаға бўлмайди. Шу маънодаки, йиғилишда юртбошимиз барча фермер, кластер, деҳқонлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз даласида меҳнат килишга, аҳолимизни эса ўз томорқасида баҳорги экиш ишларини давом эттиришга даъват этди. Йўқса, ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш қийин бўлиши кундек равшан, албатта.

Ҳақиқатдан ҳам шундай. Томорқадан унумли фойдалансак, нафақат озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжимизни қондирамиз балки, қўшимча даромад ҳам олишимиз мумкин. Зеро, бунинг учун кейинги уч йилда барча имкониятлар яратилмоқда. Хусусан, аҳолига уруғлик ва кўчат етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш бўйича 244 та “Томорқа хизмати” корхона фаолияти йўлга қўйилди. Томорқада янги лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 350 миллиард сўм ажратилиб, Фермерлар кенгаши ҳузурида жамғарма фаолияти йўлга қўйилди. Умуман одганда, аҳолига кўмаклашадиган, моддий ресурсларни етказиб берадиган ва молиялаштирадиган, олдин бўлмаган тизим яратилди.

Бугун айни синовли кунларда ана шу имкониятлар моҳиятини тўғри англаган ҳолда томорқамиздан самарали фойдаланиш ўз қўлимизда. Ҳозир бу ишга сидқидилдан ёндашишимиз синовли кунларда ҳар қачонгиданда муҳим эканлигини эътиборга олайлик. Шундай экан оилаларимиз фаровонлигининг муҳим манбаи бўлган томорқамиздан унумли фойдаланиб, халқимиз дастурхони тўкинлигига оз бўлсада ҳисса қўшайлик, Президентимиз ишончини амалий ишларимиз орқали оқлайлик.

Дилбар Усмонова,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги O'zLIDeP

фракцияси аъзоси 

  • Кўрилди
    1434
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+