OʻzLiDeP масофавий сиёсий ўқувлар ўтказмоқда

09.04.2020, 21:51

OʻzLiDeP масофавий сиёсий ўқувлар ўтказмоқда
OʻzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши ходимлари ҳам мамлакатимиздаги вақтинчалик карантин муносабати билан масофавий иш жараёнларини олиб бормоқдалар. Шунингдек, иш жараёнлари билан биргаликда, партиянинг вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Нафисахон Элчиева бошчилигида ходимларни партия фаолияти бўйича билимларини ошириш мақсадида мунтазам равишда масофавий ўқув ҳам ташкил этилмоқда. Унда партиянинг вилоят, туман-шаҳар Кенгашлари ходимлари масофадан туриб, ўз уйларида иштирок этмоқдалар.

Айни вақтда ўқувлар “Депутатлик фаолияти”, “Партияга аъзолик тўғрисида”, “Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш”, “Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш тўғрисида”ги қатор мавзуларида ўтказилмоқда. Ўқувлар партиянинг вилоят Кенгаши Мафкуравий, ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими мудири Аброр Отабоев томонидан олиб борилиб, иштирокчиларга “Депутатнинг мажбуриятлари”, “Депутатнинг дахлсизлик ҳуқуқлари”, “Депутатлик фаолияти қайси ҳолларда муддатидан илгари тугатилиши”, “Депутат сўрови”, “Партияга аъзоликка қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш” ва “Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби” каби партиянинг устувор жиҳатлари ҳақида маълумотлар берилмоқда.

Барча партия ходимлари сиёсий билимларини мунтазам равишда ошириб бориши лозим. Қачонки, сиёсий билимимиз ва тафаккуримиз юксак бўлса, ана ўшандагина биз бошқаларга ўрнак бўламиз. Шунинг учун ҳам биз доимо ходимлар учун сиёсий ўқувлар ўтказамиз. Бугунги кунда юртимиздаги карантин муносабати билан ўқувларни тўхтатмадик. Боиси ҳамксабларимиз ўз устида тинимсиз изланади, ишлайди. Шунинг учун ҳам ўқувларни масофадан бўлса-да ўтказмоқдамиз, – дейди Н.Элчиева. – Ўқув якунида барча иштирокчилар онлайн тест топшириб, олган билимларини мустаҳкамлайдилар.

Ҳа, албатта, масофавий ўқувлар ҳам бугунги кунда ўзини оқламоқда. Муҳими, иштирокчилар фойдали маълумотларга эга бўлиб, билимларини мустаҳкамламоқдалар. OʻzLiDePнинг бундай масофавий ўқувлари давом этмоқда.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,
 
OʻzLiDeP Фарғона вилояти 
 
Кенгаши матбуот котиби
Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    944
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ачахон Ўрмонова Таджиматовна2020-04-09 22:01:21

Ушбу мамофавий ўқувлар сиёсий билимларимизни оширишда амалий ёрдам беряпти.Билимларимизни анада мустахкамлаб олишда ўз хиссасини қўшган вилоят Кенгаши рахбариятимизга ўз миннадорчилигиминни билдираман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+