O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгашида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти очилди

08.01.2018, 18:46

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгашида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти очилди

Куни кеча O’zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгашида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти иш бошлади.

– Корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотларимиз ёшларни бирлаштирувчи қуйи органдир, – дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Илҳом Бобомуродов. – Ушбу бошланғич ташкилотларни очишдан асосий мақсад ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар орасидан истеъдодли ва иқтидорли йигит-қизларни тарбиялаш ҳамда ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этишга кўмаклашишдан иборат.

Тадбирда ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчилигига партиянинг Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова номзоди мақулланди.

Мурод  ЭШНАЗАРОВ

O‘zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

        

  • Кўрилди
    1683
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+