Маъсулиятни ҳис қилиш фурсати етди...

11.04.2020, 22:50

Маъсулиятни ҳис қилиш фурсати етди...

Бугун ўзаро суҳбатларнинг асосий қисмини коронавирус пандемияси, унинг қачон бартараф этилиши борасидаги мулоқотлар ташкил этади. Ҳар кимда бир савол, бу офатдан қачон йироқ бўламиз? Албатта, қачонки белгиланган қатъий талабларга, интизомга ва тиббий тавсияларга амал қилсаккина олдимиздаги ғовни енгиб ўтамиз.

Халқимизда бир яхши одат бор. Маҳалланинг бир хонадонида кимдир вафот этса ва бошқа бир хонадонида ўша куни тўй ўтиши белгиланга бўлса, тўй эгалари қувончли кунларини қолдириш чораларини кўради ёки маҳалла оқсоқоллари билан келишиб, азадор хонадондан тўйни ихчамгина ўтказиш учун рухсат сўрашади. Лекин, биз халқимиз бошига синовли кунлар келганда бу каби қадриятларимизни унутиб қўймадикми?

Агар белгиланган карантин муддатида берилган тавсияларга амал қилмас эканмиз ҳар биримиз бу жараённи янада узоқ давом этишига сабабчи бўламиз. Энг қимматли бойлигимиз саломатлигимизни хавф остига қўямиз. Оқибатларни ўйламай амалга оширадиган ҳар бир ҳаракатимиз ҳаётимизга хавф солибгина қолмай, юзага келадиган ижтимоий-иқтисодий инқирозга замин яратади. Буни тўла англаб олмасак бўлмайдиган фурсат келди, азизлар.

Мутахассислар бу касалликнинг тарқалиш сабаблари ва омиллари ҳақида етарлича маълумот бериб ўтдилар. Унга кўра, касаллик аломатлари 14 кун муддат ичида ўзини намоён этади. Агар биз масъулиятни чуқур ҳис қилиб, шу муддат ичида ўзимизни изоляция қилсак, иҳота қилинадиганлар сони қисқариб, уларни даволаш ишлари осонлашади, кенг кўламли карантин ҳолатини жорий этишга эҳтиёж қолмайди. Шундай экан келинг бугун бирлашиб, ушбу офат устидан ғалаба сари қадам ташлайлик.

Нодир ЖУМАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP Фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    592
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+