О'zLiDeP депутати, тадбиркор Жамшид Ҳайдаров ургутликларга 300 миллион сӯмлик ҳомийлик ёрдамини кӯрсатди

12.04.2020, 20:38

О'zLiDeP депутати, тадбиркор Жамшид Ҳайдаров ургутликларга 300 миллион сӯмлик ҳомийлик ёрдамини кӯрсатди

Коронавирус пандемиясининг мамлакатимизда тарқалишини олдини олиш чора-тадбирлари доирасида эълон қилинган карантин даврида саҳоватпеша тадбиркорлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлиги бор юртдошларимизга ҳомийлик кўрсатиш ташаббуси билан чиқишмоқда.

O’zLiDeP фаоли, халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, “URGAZ CARPET” МЧЖ корхонаси бош директори Жамшид Ҳайдаров ҳомийлигида Ургут туманидаги 33 та маҳаллаларда яшовчи 600 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда ногиронлиги бор фуқароларга 300 миллион сўмлик 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Хайрия маҳсулотларни тарқатиш карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда туман ҳокимлиги, туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ва туман ветеринария бўлими,озиқ-овқат хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан қатъий назорати остида амалга оширилди.

- Тадбиркордан жуда миннатдормиз,.Биргина бизнинг маҳалламиздан 44 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг рўзғори бутланди, -деди Ўрамас МФЙ раиси Малик Алиқулов.
               

Бахтигул Қаршиева

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    961
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+