Биз биргаликда кўп ишга қодирмиз!

13.04.2020, 12:41

Биз биргаликда кўп ишга қодирмиз!

Жорий йил 10 апрель куни видеомулоқот шаклида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммити бутун дунёда катта ташвиш ва хавотир уйғотаётган коронавирус пандемиясига қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш масаласига бағишланди.

Унда Президентимиз ҳозирги жиддий ва таҳликали вазиятда умумий ёндашувларни белгилаб олиш ва саъй-ҳаракатларини уйғунлаштириш, ҳамкорликда долзарб муаммоларни тезкорлик билан ечиш юзасидан таҳлил, хулоса ва таклифларни ўз ичига олган нутқ сўзлади. Шу билан бирга коронавирус инфекцияси тарқалишининг оқибатларига қарши самарали курашиш бўйича таъсирчан амалий чоралар кўриш мақсадида қатор аниқ таклифларни илгари сурди. Хусусан:

  • Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши доирасида доимий фаолият кўрсатадиган қўшма эпидемиологик кузатув тизимини шакллантириш;
  • давлатларнинг соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш, диагностика, даволаш, эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва илмий изланишлар бўйича маълумот ва тажриба алмашувни кенг йўлга қўйиш;
  • Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши котибиятида пандемияга қарши курашиш бўйича махсус мувофиқлаштирувчи гуруҳни тузиш;
  • ҳозирги ғоят мураккаб шароитда қардош халқларни зарур озиқ-овқат ва мева-сабзавот, дори-дармон, тиббиёт маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида юк ташиш ва транспорт коммуникацияларидан кенг фойдаланиш, чегара пунктларида транспорт воситаларининг ўзаро ҳаракатланишига амалий ёрдам кўрсатиш, бунда Транспорт ва логистика соҳаларида юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш ва самарали мувофиқлаштириш мақсадида транспорт вазирларидан иборат Ишчи гуруҳини ташкил этиш;
  • коронавирус талофотларини юмшатишда халқаро ташкилотлар кўмагининг муҳимлиги боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва ваколатларини янада ошириш, ушбу нуфузли ташкилот ва Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаш ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш каби таклифлар билдирилди.

Таъкидлаш жоизки, илмий ва амалий асосларга эга бўлган бу таклифлар Кенгашга аъзо давлатлар вакиллари томонидан илиқ кутиб олинди. Галдаги вазифа эса унинг ижросини таъминлашдир. Шундай экан, Президентимиз халқаро ҳамжамиятни коронавирус пандемиясига қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга чорлаётган бир паллада ички карантин ҳолатига қатъий риоя қилиш зарурдир. Зеро, биз биргаликда кўп ишга қодирмиз!

Зафар ХУДАЙБЕРДИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

 палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    776
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+