Томорқа рўзғоримизга барака, ҳамёнимизга даромад келтиради

14.04.2020, 14:37

Томорқа рўзғоримизга барака, ҳамёнимизга даромад келтиради

Коронавирус пандемияси бутун башариятни саросимага солмоқда ва бир пайтнинг ўзида касаллик сабаб жорий этилган карантин барча соҳалар ривожига салбий таъсир кўрсатяпти. Лекин бу вазиятда қўл қовуштириб ўтиролмаймиз, имкон қадар халқ билан билан мулоқот қилиб, уларнинг турмуш тарзидан хабардор бўлиб боряпмиз, мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда иш ташкил этяпмиз.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан депутатлар иштирокида бўлиб ўтган видеоконференция тарзидаги йиғилишда ҳам коронавирус пандемиясига қарши курашишда карантин шароитидан келиб чиққан ҳолда аҳоли хонодонларида томорқадан самарали фойдаланиш борасида тарғибот ишларини олиб бориш ва бу бўйича уларга зарурий тавсия ва кўмак бериш, бу орқали эса аҳоли рўзғорининг бутлигига эришиш, уй шароитида уларнинг томорқасидаги мавжуд имкониятлардан фойдаланиб бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоятимизда ҳам аҳолига томорқадан самарали фойдаланишда ҳар томонлама кўмаклашувчи Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини бошлаган.

Депутатлар ва сенаторлардан иборат ишчи гуруҳ аҳолига баҳорги экиладиган экин уруғлари ва кўчатларини етказиб беришда кўмак бермоқдалар. Айниқса, кам таъминланган оилаларнинг томорқа майдонларини шудгорлаш ва экиш ишларига ёрдам берилмоқда, уларга сабзавот уруғлари ва мевали дарахт кўчатлари етказиб бериляпти.

Биргина бугуннинг ўзида Уйчи тумани Қаҳрамон маҳалласида яшовчи аҳоли вакилларига 10000 туп помидор ва бодринг кўчатлари етказиб берилди. Қолаверса, томорқасидан самарасиз фойдаланаётган аҳоли вакиллари огоҳлантириляпти, уларга экин экиш борасида зарурий тушунтириш ишлари олиб бориляпти.

Бугунги қалтис вазиятда томорқадан унумли фойдаланиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Бу борада ён-атрофимиздагиларга ўрнак бўлайлик, экин майдонимизни обод этиб, эл дастурхонига муносиб ҳисса қўшайлик, албатта бу орқали рўзғоримизга барака, ҳамёнимизга даромад келишини ҳам унутмайлик.

Барно Мирзамова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси

  • Кўрилди
    1987
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дмитрий2020-04-19 14:46:48

Здравствуйте. Отличное решение. Но как быть в ситуации когда на новом пустующем дачном участке в начале весны было высажено более 20 саженцев фруктовых деревьев, цветы и тд но находясь на самоизоляции в городе Ташкенте нет возможности выехать туда для полива, обработки и ухода за посадками? Дождей нет. Все может банально погибнуть. Хотя есть автомобиль который вполне можно обработать дезинфецирующим раствором для безопасности поездки. Скажу более, препарат есть в наличии. Нет только разрешения на эту поездку. Помогите!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+