Мардлар майдонда синалади...

14.04.2020, 19:04

Мардлар майдонда синалади...

Бундай синовли кунлар ҳам бир кун тарихда қолар. Бутун жаҳон, шу жумладан бизнинг халқимиз ҳам шундай таҳликали синовларни бошидан ўтказаётган бир пайтда биз ўзимизни қандай тутяпмиз? Бугун уйда қолиш учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратилган. Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш борасида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Кўзга кўринмас душман дунёни яширинча маҳв этмоқда...

Бугунги кунда бутун дунёда касаллик туфайли вафот этганлар, ушбу инфекцияни ўзига юқтирганлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Карантин даврида ўз хизмат фаолиятини олиб бориб, халқимиз соғлиги йўлида тинмай меҳнат қилаётган шифокорларда, ҳарбийларда, тинчлик посбонларида тиним йуқлиги барчамизга маълум. Бизчи? Маданиятли, тушунган, сабру қаноатли халқимиз карантин қоидалари бўйича ўрнатилган барча тартиб қоидаларга риоя қилган ҳолда ўз уйларида, оилалари бағридалар. Ҳар бир лаҳзадан тунумли фойдаланиб фарзандларига дарс тайёрлашда ёрдам бермоқдалар, уларга ҳар хил касб-ҳунарларни эгаллашларида, боғдорчилик, деҳқончилик ишларини ўрганишларида ҳар жиҳатдан кўмашлашмоқдалар, зеро шоир айтганидек:

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, тартибга риоя қилмаётганлар ҳам учраб турибди. Ўйда ўтириш ўрнига тартиб-интизомни бузиб, касаллик бӯйича рақамларни янада кўпайтирмоқдалар-ки, бу жудаям ачинарли ҳолатдир.

Муҳтарам Президентимизнинг жон куйдирганлари, ҳатто кам таъминланганлар, қийналганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилаётган бир пайтда, биздан бори йўғи уйда қолишимиз сўралмоқда холос

Коронавирусга чалиниб касалланганлар сони борган сари рақамларда ошиб боряпти.Ҳеч бўлмаса, уйда қолиб, ҳукуматимизга ёрдам берайлик. Тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ўзимизнинг маданиятли халқ эканимизни унутмайлик.

Тӯғри, мардлар майдонда синалади! Лекин бугун майдон мардлар учун ўз хонадони эмасми?!

Ҳурматли ватандошлар! Оиламиз, халқимиз, миллатимиз, қолаверса инсоният келажагини сақлаб қолиш учун барчамиз аҳиллигимиз, ҳамжиҳатлилигимиз, интизомлилигимизни кўрсатган ҳолда «Хавфсиз карантин – оила даврасида!» шиори остида уйда қолайлик!

Г.Ибрагимова

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги

ўрни ва мавқеини ошириш бўлими  Етакчи консультанти

  • Кўрилди
    827
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+