O’zLiDeP депутати, тадбиркор Азиз Аҳроров Самарқандда Yukber.uz онлайн-дўкон лойиҳасини ишга туширди (ВИДЕО)

15.04.2020, 13:15

O’zLiDeP депутати, тадбиркор Азиз Аҳроров Самарқандда Yukber.uz онлайн-дўкон лойиҳасини ишга туширди (ВИДЕО)

Коронавирус падемиясининг мамлакатимизда тарқалишини олдини олиш чора-тадбирлари доирасида эълон қилинган карантин даврида O’zLiDeP депутати, тадбиркор Азиз Аҳроров Самарқандда Yukber.uz онлайн-дўкон лойихасини ишга туширди.

Айни пайтда Yukber.uz лойиҳаси орқали Самарқанд шаҳридаги “FAROVON.UZ” супермаркетларидаги озиқ–овқат маҳсулотлари ва хўжалик молларини онлайн савдоси йўлга қўйилган. Истеъмолчилар уйдан чиқмасдан интернет орқали керакли маҳсулотларга буюртма бериши ва уйда туриб маҳсулотни дўкондаги нархларда харид қилиш мумкин.

-Ушбу лойиҳани ташкил қилишдан мақсад аҳолини уйда қолишини таъминлашдан иборатдир. Бугунги кунда шаҳримиздаги “FAROVON.UZ” супермаркетидан ташқари, бошқа озиқ-овқат савдо мажмуалари ва “доставка”га ишлаётган ошхоналар билан ҳам шартнома қилишни режалаштирганмиз, - дейди тадбиркор Азиз Аҳроров.

Самарқанд шароитида интернет дўкон янгилик бўлишига қарамасдан мижозлар кўпайган. Бир неча йил давомида самарали ўсиб бораётган www.shoptextile.uz - Узбекистонда ишлаб чикарилган тайёр кийим кечаклар (айни пайтда химоя никоблар хам) савдоси лойихаси хам шу тадбиркор жамоасига тегишлидир.

Тадбиркор бугунги кунда мижозларга тез ва сифатли хизмат кўрсатишда стикерлар муаммоси қийнаётганлиги айтди.

- Энг катта муаммоларимиздан бири айнан автомашиналар ҳаракатланиши учун стикерлар муаммоси бўлиб турибди. Курьер машиналаримиз улгурмаганда, Самарқанд шаҳридаги рухсатномаси бор такси хизматидан ҳам фойдаланаяпмиз. Уларни ким билан учрашганлиги, дезинфекциялаш ишларини ўз вақтида амалга оширганми, йўқми бу биз учун мавҳум ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, ўзимизнинг курьер машиналаримиз учун кўпроқ рухсатномалар берилса, маҳсулотни бугунги кун санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда мижозга етказиш ўзимиз учун 100 % ишончли бўлар эди. Қандай шароитда бўлишдан қатъий назар халқ учун хизмат қилаётганимиздан мамнунмиз, - деди Азиз Аҳроров.

Бахтигул Қаршиева

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    872
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+