Томорқа – том ортидаги барака

16.04.2020, 17:41

Томорқа – том ортидаги барака

Бутун дунёга, хусусан, аллақачон мамлакатимизга ҳам соя солиб улгурган коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин барча соҳаларга ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Аммо айни вазият халқимизни ушбу пандемиядан беталофот олиб чиқиш учун янги ташаббусларни, илғор ғояларни илгари суришни талаб қилмоқда. Келажак бугундан бошланади. Бугуннинг ҳар бир лаҳзаси эртанги кунга пойдевор бўлади. Демак, енгилмаслик, бир куч бўлиб олға ҳаракат қилмоқ ҳар доимгидан кучлироқ талаб!

Айни шароитда халқ ичига янада чуқурроқ киряпмиз. Нима учун? Бирдамликда иқтисодий инқироз юзага келмаслигининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини янада кўпроқ муҳофаза қилиш, келажакни асраб қолиш, тараққиётни барқарор ушлаб туриш мақсадида, албатта.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан депутатлар иштирокида ўтказилган видеоконференция йиғилишида мазкур масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, олдимизга долзарб ва ечими тез ва изчил бўладиган вазифалар ижроси қўйилгани бежиз эмас. Бугун уйларида қолаётган аҳолининг бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, зарур тавсия ва ёрдамлар бериш бўйича онлайн  йиғилишдаги топшириқлардан келиб чиқиб, Андижон вилоятида ҳам махсус ишчи гуруҳ тузилиб, юқоридаги вазифалар ижроси юзасидан ўрганиш ва кўмаклашиш учун иш бошлади.

Айни паллада депутатлар ва сенаторлардан иборат гуруҳ андижонликлар томорқаларига экин уруғлари, турли кўчатлар етказиб беришни бошладилар. Биргина Асака тумани мисолида фикримизни исбот этсак. Туманнинг Озод маҳалла фуқаролар йиғинидаги эҳтиёжманд, шу билан бирга, хали томорқа ерларига уруғ ва кўча қадаб улгурмаган аҳоли вакиллари хонадонларига бир куннинг ўзида 5000 туп помидор,5000 туп бодринг, 5000 туп булғор қалампири кўчатлари етказиб берилди. Шу билан бирга уларга томорқадан фойдаланиш, бу билан тўхтаб қолмаслик, 2-3 марта ҳосил олишни ҳам йўлга қўйиш юзасидан зарурий тушунча, маслаҳатлар берилиб, экин экиш ишларига кўмаклашилди.

Андижон азалдан миришкорлар юрти. Деҳқонлари тупроқдан олтин ундиради, дейишлари бежизмас. Бугун андижонликларнинг шижоати ҳар қачонгидан юқори. Бутун мамлакат аҳлига кўмаклашишга тайёр. Ер билан тиллашишдан ибрат. Моҳир миришкорлар, тажрибали фермеру ер эгалари аллақачон атрофидагиларга, маҳалладошларига томорқа фаолияти бўйича ёрдамлашяптилар. Ишчи гуруҳнинг кўмаги ана шундай олиҳимматлиларга елкадошлик бўляпти...

Одинахон Отахонова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Аграр ва сув хўжалиги

масалалари қўмитаси аъзоси

  • Кўрилди
    926
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+