Депутат кўмагида 4 та хонадон эгалари даромад топиш имкониятига эга бўлди

16.04.2020, 17:55

Депутат кўмагида 4 та хонадон эгалари даромад топиш имкониятига эга бўлди

Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигини олдини олишда аҳолини ўз томорқаларидан мақсадли фойдаланишга йўналтира олиш катта аҳамятга эга. Айни кунларда эса ушбу масалага ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратилоқда. Одамларга “бир парча еринг бўлса ҳам фойдалан, даромад қил”, дея уқтириляпти.

Муҳтарам Юртбошимиз ҳам халққа бир неча бор мурожаат қилиб, айни пайтдаги мураккаб вазиятда ҳар бир томорқа ер эгалари экин майдонларидан самарали фойдаланишлари зарурлигини алоҳида таъкидладилар.

Бу борада Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши депутатлари ҳам Президентимизнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, жойларда аҳоли вакилларига томорқадан оқилона фойдаланиб, даромад қилишларига кўмак бермоқдалар.

Жумладан, Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Зокиржон Ходжаев эҳтиёжманд оилаларга ерга ишлов бериш, экин экиш ва парваришлаш бўйича ёрдам бераяпти. Депутат кўмагида 4 та хонадон эгаларига муддатли тўлов асосида парник ва теплица ўрнатиб берилди ва шу орқали уларга ўз уйларида меҳнат қилиб, даромад топишларига замин яратилди.

Жумладан, Наманган шаҳрининг Янги Аср маҳалласида яшовчи Бахром Негматуллаев хонадонида З.Ходжаев ва "Мехмаш" МЧЖ ёрдамида замонавий иссиқхона барпо этилди. Қолаверса, иссиқхона экинларини парваришлаш бўйича Ифода агрокимехимоя мутаҳассислари жалб килиниб мастер класс ҳам ташкил этилди.

- Анчадан буён парник ташкил қилишни ният қилиб юрган эдим. Лекин маблағ масаласи туфайли иш бошлай олмай тургандим. Бугун мана депутат кўмагида ниятимга етдим, иссиқхона учун лимон кўчатларигача ўзлари олиб келиб бердилар. Энг қувонарлиси, ҳеч қандай фоизсиз, узоқ муддатли тўлов асосида ўзим хоҳлагандай лимонарияга эга бўлдим, - дейди Б.Негматуллаев.

"Обод" маҳалласида яшовчи Алишер Олимов ҳам депутатдан миннатдор. Боиси унинг хонадонига 1000 ўринли инкубатор ўрнатиб берилди.

Ҳудудларда бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.

  • Кўрилди
    1327
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+