Нима бўлишидан қатъий назар, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи камаймайди
16.04.2020, 21:17
Маълумки, коронавирус сабаб сайёрамизнинг аксарият давлатлари, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам карантин ҳолати давом этмоқда. Муҳими ана шундай оғир шароитда, мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, халқимиз тушкунлик ва саросимага тушмаяпти.
Очиғини айтиш керак, бугунги синовли кунларда халқимизни озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти ҳар қачонгиданда кўпроқ қизиқтираяпти. Шундай бўлиши табиий. Чунки коронавирус нафақат мамлакатимиз, балки дунё иқтисодиётига ҳам таъсир ўтказаяпти. Лекин, бундан ҳеч қандай саросимага тушиш керак эмас. Мамлакатимиз ҳар қандай шароитда ҳам ўзини-ўзи озиқ-овқат ва бошка зарур истеъмол товарлари билан узлуксиз таъминлашга қодир давлатлар сирасира киради. Қолаверса, Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда фаолият юритаётган бирон-бир тизим тўхтаб қолишига йўл қўйилмаяпти. Ақлий меҳнат, таълим-тарбия билан боғлиқ фаолият турлари масофадан туриб, “онлайн” режимда олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, раҳбарларга мурожаат қилиб шуни айтмоқчиманки, қишлоқ хўжалигида, саноат ва қурилиш, иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида, тадбиркорлик субъектларида карантин қоидалларига қатьий амал қилган ҳолда ишлар самарали давом эттирилаяпти.
Президентимиз раислигида шу йилнинг 14 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилди. “... кун кутиб турмайди, ҳаёт давом этмоқда. Бугунги йўқотилган вақт ва имкониятларни эртага тиклаб бўлмайди. Бизнинг олдимизда 34 миллионлик азиз халқимизни боқиш баробарида қанчадан-қанча етиштирган маҳсулотларимизни четга экспорт қилиш вазифалари ҳам турибди” деди давлатимиз раҳбари.
Эътиборлиси, пандемия ва карантин қанча вақт давом этишидан қатъий назар, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини камайтирмаслик учун мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш вазифаси қўйилди.
Биламиз, юртимизда аҳоли сони кўпайгани сари гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талаб ҳам ошиб бормоқда. Ана шундан келиб чиқиб, озуқа ишлаб чиқарадиган корхоналар, қорамол боқиш бўйича оилавий кооперацияларни кўпайтириш бўйича вазифалар қўйилди. Ҳар бир вилоятда наслли қорамол тайёрлаш ва сотишга мўлжалланган хўжаликлар ташкил этилиши белгиланди. Шунингдек, кооперация асосида хонадонларда парранда боқиш тажрибаси кенг жорий этиладиган бўлди. Бунда паррандачилик корхонаси хонадонга уч кунлик жўжаларни тарқатиб, озуқасини етказиб беради. Қирқ кундан кейин кооперациянинг ўзи гўштни марказлашган ҳолда сотиб олади.
Биз депутатлар ҳам белгилаган вазифалар ижросининг таьминланиши учун ваколат доирасида депутатлик назоратини самарали олиб боришимиз даркор. Зеро, ушбу вазифалар замирида бевосита халқ манфаати ётибди.
Барно Мирзамова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Аграр ва сув хӯжалиги масалалари қӯмитаси аъзоси
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг