Депутат бир боланинг ҳаётини сақлаб қолди

16.04.2020, 21:21

Депутат бир боланинг ҳаётини сақлаб қолди
Бухоро шаҳридаги Ширбудин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи бир инсон OʻzLiDeP Бухоро шаҳар кенгашига фарзанди жуда оғир аҳволда, шифохонада, жонлантириш бўлимида эканлигини, аммо, дори-дармон сотиб олишга маблағи қолмаганлигини айтиб мурожаат қилди.
 
Унинг айтишича, ўзи ва аёли меҳрибонлик уйида улғайган. Уларнинг никоҳ тўйини Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳомийлик асосида ўтказиб берган. Оила бошлиғи ҳозирги карантин шароитида вақтинча ишсиз. Фарзанди эса жуда оғир аҳволда. Унинг зудлик билан дори дармон сотиб олишга маблағи қолмаган. Боласининг ҳаёти қил устида турган ота дастлаб бир-икки ташкилотдан ҳам кўмак сўраган, бироқ амалий иш бўлмаган...
 
Унинг партияга мурожаати ўша куннинг ўзида ҳал бўлди.
 
– Депутатга минг раҳмат, — дейди кўзларига ёш олиб, меҳрибон ота. — У кишининг беғараз кўрсатган ёрдамлари билан фарзандим учун керакли дори-дармонлар харид қилдим. Агар сал кечикканимда... Йўқ, Худога шукрки, бари ортда қолди. Ҳозирда боламнинг аҳволи яхши. Шифокорлар уйда даволаниш учун рухсат ҳам беришди. Оила аъзоларимиз билан бизни ана шундай оғир аҳволда қўллаб-қувватлаган инсонни дуо қилаяпмиз.
 
Бахтимизга халқ дардини ўйлайдиган инсонлар соғ-омон бўлишсин.
 
Обид ҚЎЛДОШОВ,
 
OʻzLiDeP Бухоро вилояти
 
Кенгаши матбуот котиби
  • Кўрилди
    798
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+