Сенатор ташаббуси билан 450 нафар наманганлик COVID-19 инфекцияси текширувидан ўтказилди

17.04.2020, 10:42

Сенатор ташаббуси билан 450 нафар наманганлик COVID-19 инфекцияси текширувидан ўтказилди

Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси салбий таъсирларининг олдини олиш борасида зарур чоралар кўрилмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбарининг муҳим Фармон ва қарорлари қабул қилинди. Қолаверса, Президентимизнинг мазкур масала юзасидан халқимизга қилган мурожаати ҳар бир юртдошимизни ҳамжиҳатликка ундади.

Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов ташаббуси билан карантин даврида “ANAMED” хусусий клиникаси ҳам кўнгилли ёрдам беришга киришди.

Мутахассислар томонидан икки кун давомида COVID-19 инфекциясига гумон қилинган 450 нафар беморнинг суртмалари тўлиқ текширилди. Уларда коронавирус аниқланмагани эса барчани бирдек мамнун этди.

Дарҳақиқат, ана шундай якдиллик билан бир ёқадан бош чиқариб иш олиб борсак, қолаверса, санитария-гигиена қоидаларига амал қилсак, албатта, пандемияни енгамиз.

  • Кўрилди
    1040
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+