Хоразмдаги масофавий сиёсий ўқувда муҳим қарорлар ижроси ўрганилиб, вазифалар белгилаб олинди

17.04.2020, 10:45

Хоразмдаги масофавий сиёсий ўқувда муҳим қарорлар ижроси ўрганилиб, вазифалар белгилаб олинди

Республикамизда коронавирус пандемияси сабаб эълон қилинган карантин даврида ҳам халқимиз жипсликда ва якдилликда ўз меҳнат вазифаларини самарали амалга ошириб келмоқда. O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳам мазкур жараёнда янада масъулиятли ва эътиборли бўлиб иш фаолиятларини олиб бормоқда.

O’zLiDeP вилоят Кенгашининг Сиёсий таълим сектори томонидан навбатдаги масофавий сиёсий ўқув ташкил этилди.
Ўқув-семинарда асосий эътибор O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2020 йил 9 апрелдаги 01-08/09 сонли “Мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантириш бўйича партия тузилмалари олдида турган долзарб вазифалар бўйича чора-табдирларни белгилаш тўғрисида”ги қарорини ўрганиш ва унинг жойлардаги ижросини таъминлашга қаратилди.

- “Мазкур қарор ижросини таъминлаш, унинг нақадар муҳимлиги ва аҳолимиз учун зарурлигини инобатга олиб, ҳар бир туман ва шаҳар кемисида депутатлар, партия фаоллари, фермерлардан иборат ишчи гуруҳларни шакллантириш, жойларда еридан фойдаланмаётган аҳолини томорқага кенг жалб қилиш ва шу орали аҳоли даромадини оширишга кўмаклашиш асосий вазифа қилиб олинди”, -дейди партия вилоят Кенгашининг Ташкилий ва партиявий ишлар бўлими мудири Дурдона Қабулова.

Шунингдек, онлайн семинарда энг аввало ёшларни фойдали меҳнатга кенг жалб қилиш, кам даромадли оилаларни тажрибали фермер ва деҳқонларга, тадбиркорларга бириктирган ҳолда уларнинг ҳамкорлигини таъминлашга, тажрибалари орқали ана шу қатлам вакилларига бевосита кўмакчи бўлишларига ва бунда депутатлар, партиямиз фаолларининг масофадан туриб ҳам амалий кўмак беришлари зарурлиги таъкидланди.

Telegram ижтимоий тармғида аудиоалоқа тарзида ўтган мазкур семинарда барча ходимлар ўзаро фикр алмашдилар ва карантин шароитида биргаликда ҳамжихат бўлиб ишларни янада тўғри ташкил этишга, ишчи гуруҳ аъзолари кўп эмас 1-2 киши бўлиб жойларда ўрганиш олиб боришлари ва бунда албатта тиббий санитария ва гигиена қоидаларига қатъий амал қилишлари зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ кириб борган маҳаллаларда томорқадан унумли фойдаланиш ва кўплаб сабзавотларни қандай етиштириш, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, қорамолчилик борасида ишлаб чиқилган тарқатма материалларни аҳолига етказиш ва уларда томорқа борасида саволлари бўлганда бемалол партиянинг Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилишлари мумкинлигини айтишга ҳам келишиб олинди.

Таъкидлаш жоизки, O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашининг барча вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши ходимлари ҳар куни ижтимий тармоқда бажараётган ишлари тўғрисида ҳисобот беришлари билан бир қаторда ўзларининг ҳам имкон қадар томорқасидан самарали фойдаланишлари борасидаги маълумотларни ҳам тақдим қилиб келмоқдалар. Зеро, мана шундай оғир кунларда, баҳорнинг ҳар бир кунидан унумли фойдаланиб, эртангимизни ўйлаган ҳолда ҳаракат қилиш ва дастурхонимиз тўкинлигини таъминлашда ҳар биримиз масъулиятли бўлмоғимиз зарур.

Нилуфар Джаббарова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва партиянинг депутатлик

бирлашмалари билан ишлаш бўлими

Сиёсий таълим сектори мудири

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    825
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+