Уйда қол –даромад ол

18.04.2020, 17:25

Уйда қол –даромад ол

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш, бутун дунё халқлари қаторида юртимиз аҳолисини ҳам ташвишга солаётган бу офатдан ўзимизни, оиламиз ва маҳалламизни сақлаш учун қатъий чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Ушбу масала юзасидан давлатимиз раҳбарининг кейинги бир ой мобайнида халқимизга қайта-қайта мурожаат билан чиққанлари ҳам шундан далолат беради.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш бўйича 2020 йил 8 апрель куни муҳтарам Президентимиз ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрель куни “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 216-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Биз депутатлар эса бу вазифалардан келиб чиқиб, жойларда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда иш ташкил этмоқдамиз.

Учқўрғон туманининг Қайқи қишлоғида ҳам бу борада ибратли ишлар қилинмоқда. Ҳудудда 11 та МФЙ бўлиб, 26493 нафар аҳоли истиқомат қилади.111 гектар экин майдони мавжуд. Шундан 97 гектарида қулупнай парваришланади. Истиқлол МФЙда яшовчи Акмалжон Турғунов хонадонидаги 0,30 сотих ер майдонида қулупнай, саримсоқпиёз, картошка парваришлаяпти. Айни пайтда қулупнай пишиб етилган. Қулупнайни бозорларга етказишда автотранспорт муаммоси кузатилаётган эди. Учқўрғон тумани бўйича 111 та автомашиналарга рухсатнома берилиб, муаммо ўз ўрнида ҳал этилди.

Истиқлол МФЙ Олмазор кўчасидаги Илҳомжон Турсунов хонадонидаги 0,7 сотих ер майдонидан йилига уч мартадан ҳосил олади. У ўтган йили “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури асосида 20 миллион сўм кредит олиб, иссиқхона қилди. Ҳозиргача 25 миллион сўм даромад кўрди. Айни пайтда бу ерда қулупнай пишиб етилди.

Қайқи кўчасидаги Мавлудахон Хотамова эса ўз фарзандлари билан иссиқхона ташкил қилган. Мақсади имтиёзли кредит олиб, фаолиятини янада кенгайтириш. Ушбу масаладаги мурожаатга ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Барно Мирзамова,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

  • Кўрилди
    1163
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+