Сирдарёда депутатлар халқни қўллаб-қувватлашмоқда

19.04.2020, 14:09

Сирдарёда депутатлар халқни қўллаб-қувватлашмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев  барча мутасадди идоралар раҳбарлари, ҳокимларга қайта-қайта мурожаат қилиб жойларда нарх-навонинг ошиб кетмаслиги, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб -қувватлашга алоҳида эътибор қаратиш ва бу борадаги назоратни сусайтирмасликни таъкидламоқда. Ҳеч бир фуқаро ўз муаммоси билан ёлғиз қолмаслигига эътибор қаратиш лозимлигини бот-бот ёдга солмоқда.

Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳарларида  Президентимиз кўрсатмаларига тўла амал қилинган ҳолда O`zLiDePдан сайланган депутатлар томонидан пандемия даврида аҳоли учун бирмунча қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Т.Дадабоев “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун кўчма озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни етказиб беришни ташкил қилди. Ҳудуд аҳолиси ўз уйларидан чиқиб эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотлар ва дори-дармонларни узлуксиз харид қилиш имкониятига эга бўлишди.

Ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли бундай қулайлик ва беминнат ёрдамдан бениҳоят миннатдор бўлишмоқда.

Шаҳарнинг “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи А.Эсановлар оиласи томонидан яратилган боққа ҳавас қилмасликнинг иложи йўқ. Баҳор кўчасидаги бу хонадонда серҳосил олма, ўрик, олхўри, шафтоли, беҳи каби юзлаб мевали дарахт кўчатлари парвариш қилинмоқда. Оила аъзолари

2 сотих майдондаги томорқадан омилкорлик билан фойдаланиб, яхшигина даромад олиб келишмоқда.

Бугунги карантин даврида барча оила аъзолари томорқага экилган экинлар парвариши билан банд.

Шунингдек, Гулистон туман кенгаши депутати Шоҳиджон Обиджонов ўз сайлов округи ҳудудидаги аҳолининг ўз томорқаларидан фойдаланиши учун амалий          ёрдам кўрсатмоқда. Депутат томонидан аҳолига зарур кўчатлар ва уруғлар етказиб бериш йўлга қўйилиши баробарида аҳолининг қатор муаммоларининг ечимини топишда ҳам амалий  кўмаклашилмоқда.

O`zLiDePдан сайланган Сирдарё туман Кенгаши депутати Зарпулла Ҳакимов ўзи сайланган ҳудуд аҳолисининг карантин даврида ўз уйларида бўлиб бирор бир фойдали меҳнат билан шуғулланишларига алоҳида эътибор беряпти.

Пендемия  даврида аҳолини қўллаб –қувватлаш, уларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида туманнинг “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари сотувини ташкил қилди. Айниқса, бугунги кунда аҳолига рўзғор учун энг керакли бўлган маҳсулотлардан – картошка ва пиёз ўз вақтида етказиб ериляпти.

“Инсоф” МЧЖ тасарруфида  депутат томонидан ташкил этилган савдо дўконида эса аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган барча озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб рўзғор учун керакли барча заруриятлар арзон нархларда сотиляпти.

Дилором ЭСОНОВА,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    99
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+