Президентимиз ташрифи зиммамиздаги масъулиятни янада оширди

09.01.2018, 15:58

Президентимиз ташрифи зиммамиздаги масъулиятни янада оширди

Юртбошимишиз бу йилдаги илк ташрифларини Тошкент вилоятидан бошлаганлари ва халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашиб, вилоятимизга етакчи рахбар тайинлаганлари ҳамда депутатлар иш жараёнини жонлаштириш борасида  белгилаб берган  вазифалари биз – депутатларнинг зиммасидаги масъулиятни икки карра оширди.

Танқидий таҳлилий руҳда ўтган сессияда давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятини иқтисодий ижтимоий ривожлантириш, аҳолига қулай шарт-шароит  яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Вилоятда ўз ечимини кутаётган кўплаб муҳим вазифалар мавжудлиги ва ҳудудда мавжуд имконоятлардан етарли даражада фойдаланилмаётгани қаттик танқид қилиниб, депутатлар бу муаммолар ечимига диққат эьтиборларини қаратиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда қатнашган ҳар бир депутат иқтисодиётни янги босқичга кўтариш, замонавий инфратузилмаларни ривожлантириш, ер майдонларини тўғридан-тўғри фермерларга ҳеч қандай тўсиқларсиз бериш, замонавий корхоналарни ташкил  қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш, хусусий сектор фаолиятини янада жонлантириш кундалик вазифаси эканини яна бир карра англади. Белгилаб берилган вазифалар ижроси, давлатимиз раҳбари олиб бораётган бунёдкорлик ишларига кўмакдош бўлиб, юртимиз равнақига ҳисса қўшиш бу йилги фаолиятимизнинг бош мезонига айланади.

Энг муҳими, амалга ошираётган ишларимизнинг натижасини фуқароларимиз амалда, ўзларининг кундалик ҳаётида сезиши керак. Зотан, Президентимиз айтганидек, одамлар эртага эмас, узоқ келажакда эмас, бугун яхши яшашни истайди.

Олимжон ИСАКОВ,

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1351
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+