O’zLiDeP депутати томорқаларда экиш учун 10 минг тупдан ортиқ кўчатларни ҳомийлик асосида фуқароларга тарқатди

20.04.2020, 09:00

O’zLiDeP депутати томорқаларда экиш учун 10 минг тупдан ортиқ кўчатларни ҳомийлик асосида фуқароларга тарқатди

Андижон вилоятининг Шаҳрихон ва Бўстон туманларида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, вақтинча ишсиз ёшларга мавжуд боғ оралари, озиқ-овқат маҳсулотлари экинлари экиш учун ерлар тақсимлаб берилмоқда. Шу кунга қадар 300 га яқин мана шундай оилалар ва ёшлар вакилларига ўртача 20 сотихдан ер ажратиб берилди.

Айни кунларда бу майдонларга экин экиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Шу ишлар билан таниишиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова Шаҳрихон ва Бўстон туманларида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича қилинаётган ишларни ўрганди. Ушбу жараёнда депутат томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга ўз томорқаларига экиш учун 10 минг тупдан ортиқ помидор, булғор қалампири, бодринг кўчатлари ҳомийлик асосида тарқатилди.

  • Кўрилди
    916
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+