Қорақалпоғистонда O‘zLiDeP депутатлик аъзолари 311 мансабдор шахснинг ҳисоботини тинглади

09.01.2018, 16:21

Қорақалпоғистонда O‘zLiDeP депутатлик аъзолари 311 мансабдор шахснинг ҳисоботини тинглади

Ўтган йил 12 июлда Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб жойларда давлат ҳокимияти органлари, жумладан, иқтисодиёт, банк-молия соҳаси идоралари, коммунал хизмат, ички ишлар, таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ тизимининг маҳаллий Кенгашларда ҳисобот ва ахборот бериш тартиби янада такомиллаштирилди. 

Бугун қайси соҳа ёки тармоқда бўлмасин, долзарб муаммолар аҳоли билан очиқ муҳокама қилиниб, уларга ижобий ечим топилмоқда. Бундай ўта муҳим жараёнларда сиёсий партияларнинг ишончли вакиллари бўлган депутатлик гуруҳи вакилларининг ўрни ва масъулияти тобора ортиб бормоқда.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳам ўтган йил халқ билан самарали мулоқотни йўлга қўйди. Жумладан, депутатлик гуруҳи аъзоларининг 528 та сўрови устидан назорат амалга оширилган бўлиб, шундан 361 таси қонунлар ва қарорлар ижроси, 167 таси эса фуқаролар мурожаатлари юзасидан  алоҳида назоратга олинган. Шунингдек, депутатлик гуруҳлари ташаббуси билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари мажлисларида 311 мансабдор шахснинг ҳисоботи тингланди.

Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш мақсадида 64 та таклиф Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари йиғилишларига киритилди ва 62 та қарор қабул қилинди. Шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияси муҳокамасига 42 та таклиф киритилиб, 41 масала юзасидан сессия қарори қабул қилинди.

Бу каби амалий ишлар партиямизнинг олдида қўйган дастурий мақсадларида ўз ифодаси топган. Зеро, O‘zLiDeP жамият ҳаётининг барча соҳаларини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш жараёнларида фаол иштирок этишни ўзининг устувор вазифаси, деб билади.  

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Следите за последними новостями УзЛиДеП на наших официальных страницах в социальных сетях «facebook» и «telegram»!

  • Кўрилди
    1540
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+