Фарғоналик OʻzLiDeP депутатлари ҳам саховат тадбирларида фаоллик кўрсатишмоқда

21.04.2020, 12:14

Фарғоналик OʻzLiDeP депутатлари ҳам саховат тадбирларида фаоллик кўрсатишмоқда

Маълумки, коронавирус пандемияси ва глобал инқироз кечаётган ҳозирги синовли даврда бир-биримизни қўллаб-қувватлаш, ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд ва кўп болали оилаларга ҳам маънан, ҳам моддий ёрдам кўрсатишдек анъаналаримиз шу кунларда янада яққолроқ намоён бўлмоқда.

Мамлакатимизда инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва ўзаро холис ёрдам сингари эзгу ғояларга қаратилган умумхалқ ҳаракатлари бугун барчани бир муштарак мақсад сари бирлаштирмоқда. Бу йўлда, айниқса, эҳтиёжман оилаларга алоҳида кўмак кўрсатилаётир.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, OʻzLiDeP ходимлари ҳам ташаббус билан чиқиб, бир кунлик иш ҳақиларини “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб берган эди.

Ҳозирда ҳам партиядан сайланган депутатлар турли ташаббуслар билан чиқмоқдалар. Эзгу ҳаракатларнинг давоми сифатида Қувасой шаҳридан сайланган Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати, “HOVVO GROUP” МЧЖ раҳбарларидан бири сифатида фаолият олиб бораётган Асқар Кадиров “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” Фарғона вилояти бошқармасидаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига 21 тонна картошка маҳсулотини эҳсон сифатида етказиб берди. Бундан ташқари, Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларга кўра, депутат томонидан зарурий дори-дармон воситалари ҳам етказиб берилмоқда.

Шунингдек, Қувасой шаҳридаги 16 та МФЙ ҳудудидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ногиронлиги бор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, антисептик воситаларни Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази орқали хайрия сифатида тарқатди. Қувасой шаҳридаги 3 нафар бемор фуқароларнинг даволанишлари учун ҳам моддий ёрдам кўрсатиляпти.

-Эл бошига тушган синов барчамизни жипслаштирмоқда, — дейди А.Қодиров. -Иродали халқимиз қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтишига ишонамиз. Бу синовли дамларда ҳар биримиз фаол бўлишимиз, қўлимиздан келган барча ёрдамни имкон қадар аямаслигимиз зарур. Мен барча тадбиркорлар ва ўзига тўқ оила вакилларини бу жараёнларда фаол иштирок этишга чақираман.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

OʻzLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот котиби.

  • Кўрилди
    1068
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+