Халқимиз оғир дамларда узатилган ёрдам қўлини ҳеч қачон унутмайди

21.04.2020, 12:48

Халқимиз оғир дамларда узатилган ёрдам қўлини ҳеч қачон унутмайди

Коронавирус пандемияси туфайли барчамиз синовли кунларни бошдан кечираяпмиз. Табиийки, мураккаб шароитда мамлакатимизда одамларни иш билан таъминлаш, даромадини ошириш, бунёдкорлик ишларини давом эттириш, кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш бугун кун тартибидаги муҳим масалалардан биридир.

Айни оғир дамларда бу борада яна бир ҳайрли ва эзгу ташаббусга қўл урилди. Шу йилнинг 20 апрель куни бўлиб ўтган видеоселекторда давлатимиз раҳбари халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.

Айтиш керакки ушбу ташаббус ниҳоятда ҳаётий ва долзарбдир. Ҳаётийлиги шундаки Рамазон ойида амалга ошириладиган эҳсон ва хайриялар манзилли бўлади. Ифторликларга сарфланадиган маблағлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолининг кам таъминланган қатламларига йўналтирилади. Аҳолига тадбиркорлик субъектлари орқали саховат ва кўмак кўрсатади. Тахсинга лойик жиҳати бу жабҳада давлат ҳам ўз зиммасига жуда катта масъулиятни олаётганидадир. Яьни халқимиздан саховатини аямаган тадбиркорларга солиқ, лизинг, кредит тўловлари, зарур ресурслар билан таъминлаш бўйича турли имтиёз ва преференциялар берилади. Бу эса саховатпеша тадбиркорлар сафини кескин ошириши шубхасиз.

Қаранг, битта оқилона қарор, ташаббус билан қанчадан қанча кам таьминланган, меҳрга муҳтож оилалар ҳаётида ўзгариш содир бўлишига эришилаяпти. Шундан ҳам билиш мумкинки, Президентимиз қайси соҳани муҳокама қилмасин, қандай қарорга қўл қўймасин, энг аввало бу оддий одамларга нима беради, деган нуқтаи назардан келиб чиқиб иш тутади.

Бинобарин ҳар бир мамлакатнинг куч-қудрати, жаҳон миқёсидаги нуфузи, обрў-эътибори, энг аввало, шу юртда одамлар қандай ҳаёт кечираётганлигига қараб белгиланади. Шу маънода мамлакатимизда кейинги 3 йилда инсон ва унинг манфаатлари, турмуш даражасига берилаётган эътибор, шу йўлдаги саъй-ҳаракатларни барчамиз ўз ҳаётимиз мисолида яккол ҳис этаяпмиз десак тўғри бўлади.
Умуман олганда, давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар, белгиланган вазифалар халқимизни иш билан таъминлаш, даромадини ошириш, бунёдкорлик ишларини изчил давом эттириш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим бурилиш ясаб берди. Бу эса синовли, мураккаб кунларни мардонавор енгиб ўтаётган кўпни кўрган халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди.

Сўзимни якунида O’zLiDePнинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонларни Президентимизнинг эзгу даъватига эргашиб, ҳайр-саховат бобида янада фаолроқ бўлишга чақираман. Зеро, доно халқимиз оғир кунларда узатилган ёрдам қўлини қадрига етади ва буни ҳеч қачон унутмайди.

Дилбар Усмонова,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги O'zLiDeP

фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    801
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+