Дастурхонимизни тўкин-сочин, қут-баракали қилиш ўз қўлимизда

21.04.2020, 15:30

 Дастурхонимизни тўкин-сочин, қут-баракали қилиш ўз қўлимизда

Мамалакатимизда томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланмаганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши бўйича ҳужжат қабул қилинди.

Шунингдек, 13 апрель куни Олий Мажлис палаталари кенгашининг “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қўшма қарори ҳам қабул қилиниб, бу борада бир қатор ишларнинг амалга оширилиши белгиланди. Жумладан, аҳолининг ўз томорқасидан самарали фойдаланишга амалий кўмак бериш мақсадида жойларда, айниқса, қишлоқ хўжалиги шароити оғир бўлган туманларда экин экишнинг аҳволи  депутат ва тегишли мутасадди идоралар томонидан ўрганилиши белгиланди.

8 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан томорқадан юқори ҳосил ва даромад олаётган омилкор инсонлар тажрибасини кенг жорий этиш кераклиги, бир қатор туманлардаги аксарият томорқалардан йилига 2-3 маротаба ҳосил олиниб, битта оила 50-60 миллион сўм, баъзилар 100 миллион сўм даромад олаётган бир пайтда, айрим жойларда бу борадаги ишлар самарали ташкил этилмаганлигига алоҳида  тўхталиб ўтилди. Шу жумладан, бир қатор вилоятлар қатори Сирдарё вилоятида ҳам томорқаларга экин экиш ишлари якунланмаганлиги алоҳида таъкидланиб, мутасаддиларга хонадонлар билан бирма бир ишлаб, томорқа майдонларига бозорбоп экинлар экилишини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Сирдарё вилояти шаҳар ва туманларида 2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида баҳорги (эртаки) қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши тўғрисида 2020 йилнинг 20 апрель ҳолатига кўра берилган маълумотномага кўра томорқа ер эгалари сони вилоятда 117 428 тани ташкил қилади. Жумладан, вилоятда 8 949.0 гектар эртаки экиладиган майдонлар мавжуд. Шу кунгача  белгиланган майдонга картошка экиш режаси юз фоизга бажарилган. Сабзавот экинлари экиш 98,3 фоизга, полиз 76 фоиз, дуккакли экинлар 88, мойли экинлар 66,5 ва бошқа экинлар экиш 99,5 фоизга адо этилган. Бир сўз билан айтганда жами экиладиган экин майдоннинг 95,4 фоизига эртаки экин экилган.

Эртаки экинлар экинлар экиш ишларини жадаллик билан олиб бориш мақсадида Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳарларида “Томорқа хизмати” фолияти йўлга қўйилиб, улар томонидан аҳолига уруғлик ва кўчат етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Партия вилоят Кенгаши ишчи гуруҳи томонидан ҳар бир ҳудудлар кесимида бугунги кунда  100-130 тагача  хонадонларга ташриф буюрилиб томорқалар фаолиятини ўрганиш баробарида мавжуд томорқадан етарли даражада фойдаланмаётган хонадонлар ўртасида амалий ишлар олиб бориляпти. Хонадонлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, кам таъминланган, қаровчиси йўқ хонадонлар илғор фермер хўжаликларига бириктирилмоқда. Айни пайтда уларнинг томорқаларига фермерлар томонидан рўзғорбоп экинлар экиб бериш таъминлаб бориляпти. Масалан, Боёвут туман кенгаши депутати Саодат Қорабоева томонидан “Учтургон” МФЙ хонадонларидаги томорқалар ҳолати ўрганилганда 37 та хонадонда томорқалардан талаб даражасида фойдаланилмаётганлиги, улардан 7 тасидаги хонадон томорқаларида экин экишнинг иложи йўқлиги аниқланди. Бунинг сабаби ўрганилганда ёпиқ зовурларнинг ёпилиб кетганлиги бу хонадонлардаги томорқаларда қишин- ёзин сув кўлмак ҳолатда туриши оқибатида экин экишнинг имконияти бўлмаяпти. Худди шунингдек, депутат Ҳилола Қурбонова ўрганиш жараёнида у ўз ҳуддидаги “Дўстлик” МФЙдаги 5 та хонадонда очиқ зовурларнинг ишламаслиги мазкур хонадонлар томорқасида экин экиш мутлақо иложсиз аҳволда эканлиги аён бўлди. Боёвут туман кенгаши депутати Каромат Каримова А.Навоий МФЙ ҳудудидаги томорқасига экин экилмаган хонадонларга ўз ҳисобидан 2000 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини етказиб берди. Депутат Саодат Мирзаева   “Агробанк” вилоят филиали томонидан аҳолига берилаётган помидор, бодринг, булғор қалампири  кўчатларининг томорқа ер эгаларига ўз вақтида мунтазам етказиб берилишини назорат қилиб бормоқда. Шунингдек, бу қишлоқ хўжалиги экинлари кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бепул тарқатилаяпти.

Бу ишлар айниқса, Гулистон шаҳри,  Боёвут, Сирдарё, Сайхунобод ва Сардоба туманларида маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан  уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиб, миллионлаб даромад олиб  келаётган ибратли оилалар фаолияти фотосуратларга ҳамда видеотасмаларга муҳрланиб бу томорқага бепарво муносабатда бўлаётган  оилалар вакилларига намойиш қилиниб, улар ўртасида мастер класслар ўтказилмоқда.

Томорқадан мўл ҳосил олиб ҳам ўз оиласи бюджетини тўлдираётган, ҳам мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимиз ҳақида ҳар қанча гапирсак оз. Чунки бугунги кунда камбағаллик айб эмас, балки иллат эканлигини тўла тушуниб етиб ўзи ва юртдошларимиз дастурхонини тўкин қилишга астойдил бел боғлаш лозим бўлган вақт келди.

Чунки аксарият халқимиз меҳнатдан келган бойлик турмушимизни чиройли, фаровон ва тўкин-сочин, қут-баракали қилишини  англаб етиб бўлди...

 Дилором Эсонова,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши Матбуот котиби

  • Кўрилди
    115
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+