O'zLiDeP депутати хонадонларни оқар сув билан таъминлади

22.04.2020, 16:20

O'zLiDeP депутати хонадонларни оқар сув билан таъминлади

O'zLiDeP  Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлари бугунги мураккаб шароитда ўз ҳудудларидаги аҳолини қўллаб – қувватлаш,  бор томорқалардан унумли фойдаланишларида амалий кўмак бериб келишмоқда.

13 апрель куни Олий Мажлис палаталари кенгашининг “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қўшма қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб депутатлар бу вазифага бўлган масъулиятни янада оширишди.

Бугунги кунда шаҳарда 4 787 та томорқа ер эгалари мавжуд бўлиб томорқалар маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан ўранилмоқда. Ўрганиш натижалари шуни кўрсатмоқдаги Янгиер шаҳрида экинлардан  сабзавот экиш режаси 97 фоизга,  картошка 100, дуккакли экинлар режаси қарийб 80 фоизга адо этилган.

Айни кунларда аҳолининг  томорқаларидан қай даражада фойдаланаётганликлари таҳлил қилиниб, ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, қаровчиси йўқ хонадонларга депутатлар томонидан помидор, бодринг, булғор қалампири кўчатлари ва сара  уруғлар бепул етказиб берилмоқда.

Янгиер шаҳридаги “Наврўзобод” маҳалла фуқаролар йиғини “Сайқал” кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли  оқар сув йўқлиги боис кейинги йилларда томорқадан фойдаланишда муаммоларга дуч келишаётган эди. Мавжуд ҳолатни  ўрганган  маҳаллий Кенгаш депутати О.Матназаров  мутасадди идоралар вакиллари ва махсус машиналарни жалб қилган ҳолда 400 метр узунликда ариқ қаздириб, аҳоли хонадонларини оқар сув билан таъминлади. Бунинг натижасида “Наврўзобод” маҳалласи аҳолисининг ўз томорқаларидан  унумли фойдаланишлари учун имкон яратилди.

- Омилкор инсон учун кафтдек ер ҳам  унинг бир кунига асқотади, -дейди шаҳар кенгаши депутати О.Матназаров.-Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланган киши албатта биринчи галда ўз оиласи эҳтиёжини қондириш, дастурхонининг тўкин-сочинлигини таъминлаш баробарида рўзғоридан  ортган маҳсулотини бозорга олиб чиқиб эл маъмурчилигига ҳисса қўшиши мумкин.

Нафиса Султонхонова,

O`zLiDeP Янгиер шаҳар

Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    209
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+