Депутат эҳтиёжманд оилаларга хайрия ёрдами кўрсатди (ВИДЕО)
23.04.2020, 12:18
Наманганда шаҳар кенгаши депутати, тадбиркор Толиб Муҳаммадиев томонидан эҳтиёжманд оилалар учун 200 миллион сўмдан ошиқ хайрия ёрдами кўрсатилди.
Эҳтиёжмандларга ёрдам қилиш мақсадида тадбиркор Наманган шаҳар ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига 110 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини йўналтирди.
Шунингдек, депутат ўзи сайланган ҳудуддаги “Дамбоғ”, “Тараққиёт” ва “Обод” маҳаллалари, уларга туташ яна 3 та маҳаллада 230 та хонадонга ҳам жами 100 млн сўмга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий буюмлар эҳсон қилди.
— Давлат раҳбари тадбиркорларни имкониятидан келиб чиқиб, эҳтиёжманд оилага кўмаклашишга чақирди. Қолаверса, Рамазони шариф арафасида турибмиз, бизга бундай одамларнинг дуоси керак. Маҳаллаларда озиқ-овқатларни тарқатиш пайти айрим оилаларнинг муаммолари депутат сифатида эътиборимдан четда қолганини пайқадим. Масалан, бир маҳалладаги хонадонда ёнғин содир бўлиб, унинг эгалари бор-будидан айрилган экан. Уларга шарт-шароитларини тиклашга ёрдам беришни ваъда қилдим, — дейди Толиб Муҳаммадиев.
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Билдирилган фикрлар
Гайрат2020-04-27 13:01:15
Отасига раҳмат, саҳоват пеша юртдошларимизнинг. Меҳнатининг роҳатини кўриб юришсин.