Вазифалар ижросини таъминлашда депутатлик назорати муҳим

09.01.2018, 16:45

Вазифалар ижросини таъминлашда депутатлик назорати муҳим

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини ўрганиш ва уни партия электорати, аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш масалаларига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Унда давлат ва жамият қурилиши тизими такомиллаштиришнинг устувор вазифалари, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар мавзуида маърузалар  тингладилар.

Таъкидландики, ушбу Мурожаатномада мамлакатимизнинг порлоқ истиқбол йўли белгилаб берилди. Юртбошимиз жорий йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном бериши, аввало, фаол тадбиркорликнинг бизнес фаолияти инновацион, яъни замонавий ёндошувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этиладиган иқтисодий йўналиш эканлиги, буюк келажагимизни янги инновацион ғоялар, ёндашувлар орқали қуришимиз зарурлигини алоҳида эътироф этдилар. Зеро, инновацион ривожланиш йўлига ўтишда ҳар бир мамлакат илм-фанни ривожлантириши, ўсиб келаётган ёшларга пухта билим беришга эътибор қаратиши, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаб, уларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиб бериши шарт.

Одамларнинг ҳаётий эҳтиёжи ва манфаатини таъминлашга устувор вазифа сифатида қаралаётган озод юртимизда эндиликда тадбиркорлик фаолиятини текширишларни икки йилга тўхтатилиши, инвестицияларга кенг йўл бериш, солиқ қонунчилиги ва божхона текширувларини енгиллаштириб, барча ишбилармонларнинг хорижга чиқишлари ва фаолият олиб боришлари учун тенг шароитлар яратилиши, янги лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини янада оширишда яқиндан ёрдам беради.

Бу вазифаларни бажаришда самарали депутатлик назорати ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Семинарда сўз олган маҳаллий Кенгаш депутатлари  мазкур фаолиятни янада жонлантириш, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлашда муносиб иштирок этиш долзарб вазифалардан бири эканлигини алоҳида таъкидлашди. 

Тадбир якунида Мурожаатнома асосида O’zLiDeP тизимида амалга оширилиши белгиланган комплекс чора-тадбирлар дастурида кўрсатиб ўтилган устувор вазифаларни бажариш борасида амалий таклифлар  ишлаб чиқилиб, уни партия электорати ва кенг аҳоли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш борасида партия фаоллари ва депутатлар олдида турган долзарб ишлар белгилаб олинди. 

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1056
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+