Депутат шунчаки юргани йўқ, амалий ёрдам кўрсатяпти

23.04.2020, 13:24

Депутат шунчаки юргани йўқ, амалий ёрдам кўрсатяпти

O'zLiDePдан Шўрчи туман Кенгашига сайланган депутат Шухрат Бўронов ўз сайлов округидаги хонадонларнинг томорқадан фойдаланиш жараёнини ўрганди. Ўрганиш давомида “Жарқишлоқ” шаҳарчасида яшовчи Ашур Мамадиев ёлғиз яшаётгани, томорқасини шудгорлаб бирор бир экин экишга имконияти йўқлиги маълум бўлди.

Депутатнинг амалий ёрдами билан А.Мамадиевнинг 9 сотих ер майдони шудгорланиб, рўзғорбоп маҳсулот экилди.

-Амалий ёрдами учун депутатга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди Ашур Мамадиев. -Умридан барака топсин. Халқимизни безовта қилаётган коронавирус пандемияси тезроқ тугашини сўраб дуо қиляпмиз.

Ўрганиш давомида депутат Шухрат Бўронов томорқаси бўла туриб, уни шудгорлаб, экин экишга қийналаётган оилаларни томорқасига ёрдам бериб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиб беришни ўз зиммасига олди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+