O'zLiDeP депутати қарийб мингта оилага бепул ун тарқатди

24.04.2020, 12:19

O'zLiDeP депутати қарийб мингта оилага бепул ун тарқатди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги OʻzLiDeP фракцияси аъзоси К.Ешмуратов “Саховат ва кўмак“ умумхалқ ҳаракати доирасида мингга яқин хонадонга ёрдам қўлини чўзди.
 
Депутат ўзи сайланган ҳудуд Қонликўл туманидаги 300 та кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳамда ўзи раҳбарлик қиладиган “Kanteks invest” масъулияти чекланган жамиятида фаолият юритувчи 650 нафар ишчи ходимларнинг ҳар бирига бир қоп буғдой унидан жами 950 та қоп буғдой унини бепул тарқатди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси ва санитария ва эпидемиология осойишталик маркази туман бўлими ходимларига умумий қиймати 30 миллион сўмлик 100 та дан махсус хизмат кийимлар жамланмасини ҳам бепул етказиб берди.
 
Депутатлар ўз сайлов округларида фуқароларнинг уй олди томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, бўш қаровсиз ётган ерларни ўз вақтида агротехник ишловларни бериш бўйича жойларда тарғибот ва хайрия ишларини ҳам олиб бормоқда.
 
OʻzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
 
Кенгаши матбуот хизмати
  • Кўрилди
    964
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+