O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг янги ташаббуси

24.04.2020, 13:04

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг янги ташаббуси

Коронавирус пандемияси келтириб чиқараётган инқирозга қарши курашиш шароитида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш, бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, томорқалардан аввалги йиллардагидан камида икки баробар кўп ҳосил олиш долзарб вазифага айланмоқда. Мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, бу соҳадаги ишлар натижадорлигини оширишда эса таъсирчан жамоатчилик ва депутатлик назоратини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши янги ташаббус билан чиқди.

Унга кўра вилоятдаги барча сиёсий партиялар ҳудудий Кенгашлари иштирокида “Жиззах вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантириш бўйича Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари олдида турган долзарб вазифалар бўйича чора-табдирлар режасинини белгилаш тўғрисида”ги қўшма қарори имзоланди.

- Жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш”га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш вилоятдаги сиёсий партиялар ҳудудий Кенгашлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг узвий ҳамкорлигини талаб қилади. Шу сабаб партия вилоят Кенгаши ташаббуси билан қабул қилинган қарорга кўра бу борадаги энг долзарб вазифаларни ҳал этиш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, - дейди O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов.

Айни пайтда, Жиззах вилоятида 294 та МФЙларда 178,6 минг хонадонларнинг жами 20.3 минг гектар томорқа ер майдонларига 17,6 минг гектарига эртаки ҳамда 8,5 минг гектар ўртаки экинлар экиш режалаштирилган. 2020 йил ҳосили учун 2,6 минг гектар майдонга тўқсонбости экинлари экилган.

Ушбу экин майдонларида жами 460,8 минг тонна жумладан, 308,2 минг тонна сабзавот, 28,0 минг тонна полиз, 70,3 минг тонна картошка, 7,2 минг тонна дуккакли ва 38,9 минг тонна бошқа турдаги маҳсулотлар етиштириш кутилмоқда.

Экинларни экиш ва парваришлаш учун 523 тонна ЁММ, 5,6 минг тонна минерал ўғит ва 6,0 минг тонна уруғликлар сарфланиши ҳисоб-китоб қилинган.

Бу борадаги барча вазифаларни тезкорлик билан бажариш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида кечиктирмай ҳал қилиш мақсадида эндиликда O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоятдаги сиёсий партияларнинг туман (шаҳар) Кенгашлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари вилоят ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида тузилган ишчи гуруҳлар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш бўйича таъсирчан жамоатчилик ҳамда депутатлик назоратини ташкил этишга кўмаклашадилар.

Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ўрин олган ишчи гуруҳ аъзолари кам таъминланган, қаровчиси бўлмаган оилаларга илғор фермерларни бириктириш, томорқа ерларига ишлов бериш, экин экиш ва парваришлашда ёрдам бериш ҳамда бу мақсадда маҳаллий бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг тўғри сарфланиши устидан самарали депутатлик назоратини ўрнатиш, ҳозирги синовли даврда томорқа ерларига экин экмаслик, қаровсиз ташлаб қўйиш юртга ва ерга нисбатан хиёнат эканлигини деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ўртасида тарғиб қилиш, ерлардан самарали фойдаланиш бўйича ташкил этилган рағбатлантириш ишлари устидан назоратни ташкил этиш, карантин шароитида аҳоли томорқаларига ташрифи чоғида гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширадилар.

Шерзод МАМАТҚУЛОВ,

O`zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши раисининг биринчи

ўринбосари-аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    126
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+