Депутат бошчилигидаги “Мехмаш” МЧЖ томонидан “Тадбиркорлар саховат жамғармаси”га 480 миллион сўмлик дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди

24.04.2020, 14:37

Депутат бошчилигидаги “Мехмаш” МЧЖ томонидан “Тадбиркорлар саховат жамғармаси”га 480 миллион сўмлик дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди

Ҳозир тинмай меҳнат қилаётган барча муттасадди ходимларга, Муҳтарам Президентимиз ҳамда ҳукуматимизга алоҳида  миннатдорчилигимни билдирган ҳолда ишонаманки, бугун халқимиз учун келган синовли даврни барчамиз ўзига хос ғурур билан ва бошни баланд кўтарган ҳолда енгамиз. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2020 йил 20 апрел куни ўтказилган видео селекторда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлар томонидан “Саховат ва кўмак” ҳаракатини амалга ошириш ташаббуси билдирилди.  Юртбошимизнинг  бу хайрли  ташаббусларини халқимиз, жамоатчилик кўтаринки руҳда кутиб олди.

Азалдан аждодларимиз эл бошига иш тушган қийин дамларда бир-бирига елкадош бўлиб, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келган. Бундайин олижаноб фазилатларни ўзида мужассамлаштирган халқимиз айни кунларда ҳам  эҳтиёжманд, кам таъминланган инсонлар ва оилаларга ёрдам қўлини узатмоқда.

Хусусан, юртимизда коронавирус инфекцияси сабабли эълон қилинган карантин даврида Наманган вилоятининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларини, ногиронлиги бўлган шахсларни ва ёлғиз қарияларни, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларни моддий қўллаб-қувватлашда "МЕХМАШ" масъулияти чекланган жамияти ҳам салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда. Шу кунга қадар  корхона томонидан  Наманган шаҳри аҳолиси учун ҳомийлик шартномасига асосан Наманган шаҳар коронавирусга қарши “Тадбиркорлар саховат жамғармаси”га 130 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда давлат санитария эпидемиология Марказига 86 миллион сўмлик дезинфекция мосламалари хайр-эҳсон қилинди.

Бугун ҳам  "МЕХМАШ" масъулияти чекланган жамияти томонидан “Саховат ва кўмак”  ҳаракатига 350 миллион сўм миқдорида пул маблағлари  ажратилди. Мазкур маблағ эвазига вилоятимиздаги ижтимоий кўмакка муҳтож 400 та хонадонларга    кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилиши кўзда тутиляпти.

Айтиш жоизки, бугун халқимизни синовли кунларни енгиб ўтишида кўмак бериш, белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳар биримизга катта масъулият юклайди. Шундай экан, энди ҳар биримиз зиммамиздаги масъулиятни тўла ҳис қилган ҳолда, янада жипслашмоғимиз лозим.

 Зокиржон ХОДЖАЕВ,

Халқ депутатлари Наманган

вилоят Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    1373
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+